Home /   / Тузалиш имконияти

Тузалиш имконияти

Фарғона политехника институтида вилоят прокуратураси ташаббуси билан вилоят ИИБ пробация хизмати ва бошқа ҳамкор ташкилотлар иштирокида жиноятчилик ва ҳуқуқ­бузарликларнинг олдини олиш, ахлоқ тузатиш ишларига ҳукм қилинган маҳкумларни ишга жойлаштириш ҳамда жазони ўташ даврида меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган маҳкумларни муддатидан аввал озод қилиш масаласига бағишланган тадбир ўтказилди.

400 нафардан ортиқ маҳкум жамланган йиғилишда улар қайта жиноят содир этишининг олдини олиш борасида мутасаддиларнинг маърузалари тингланди.

Тадбир давомида ташкил этилган меҳнат ярмаркасида 70 га яқин маҳкум 50 дан зиёд корхона ва ташкилотдаги бўш иш ўринларига жойлаштирилиб, суд ҳукмида белгиланган жазони ўташ имкони берилди. Шунингдек, бўлиб ўтган сайёр суд мажлисларида 42 нафар маҳкум муддатидан аввал жазодан озод қилинди. 12 нафарининг эса жазо тури оғирроғига алмаштирилди. Жазодан озод қилинган ёшларнинг ҳар бирига китоблар совға қилинди.

Бундай тадбирларни вилоятнинг бошқа ҳудудларида ҳам ўтказиш чоралари белгилаб олинди.

Обиджон Собиров,

Фарғона вилояти прокуратураси бўлим бошлиғи

Матнда хатолик топдингизми? CTRL + F5 тугмасини босиб, бизга юборинг.

Skip to content

Муаллифга хатолик туғрисида хабар бериш керакми

Матндан топилган хатолик: