Home /   / Тошкент шаҳрида оммавий заҳарланиш

Тошкент шаҳрида оммавий заҳарланиш

Жорий йилнинг 4-7 июнь кунлари Тошкент шаҳрида 49 нафар фуқаро «овқатдан токсикоинфекция» ташхиси билан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-тадқиқот институти, 2 ва 5-сонли юқумли касалликлар шифохоналарига ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан ўтказилган текширувда, ушбу фуқаролар шифохонага мурожаат қилишидан аввал Учтепа тумани, Лутфий кўчаси, Сергели тумани, Янги Қўйлиқ кўчаси, 7б-уй ҳамда Сергели тумани, Янги Сергели кўчаси, 21-уйда жойлашган «Оқтепа лаваш» («Grand Azia Plus» МЧЖ) умумий овқатланиш тармоғининг учта шохобчасида тез тайёрланувчи таомларни («сендвич», «лаваш» ва «пицца») истеъмол қилганликлари аниқланган.

Ушбу ҳолат юзасидан 2019 йил 7 июнь куни Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан Ўзбекис­тон Республикаси Жиноят кодексининг 186-моддаси 4-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда жиноят иши бўйича Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Хуршида РАҲМАНОВА,

Тошкент шаҳар прокурорининг

катта ёрдамчиси

Матнда хатолик топдингизми? CTRL + F5 тугмасини босиб, бизга юборинг.

Skip to content

Муаллифга хатолик туғрисида хабар бериш керакми

Матндан топилган хатолик: