Home /   / Tинчлик вa ocoйиштaликни кўзлaб…

Tинчлик вa ocoйиштaликни кўзлaб…

Тошкент вилояти прокуратурасида вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларининг мувофиқлаштирувчи кенгаши йиғилиши бўлиб ўтди.

Видеоселектор тарзида ўтказилган йиғилишда Тошкент вилоятида жиноятчилик аҳволи, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши кураш, бу борада ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва жамоат ташкилотларининг ҳамкорлигига доир масалалар муҳокама қилинди.

Йиғилишда вилоят ва туман-шаҳар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларининг барча раҳбарлари, вилоят ҳокимияти, жиноят ва маъмурий ишлар бўйича вилоят суди, маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бошқармаси, шунингдек, соҳага оид бошқа идоралар раҳбарлари ва масъул ходимлари қатнашди.

Туман (шаҳар) студияларидан туман ҳокимиятининг масъул ходимлари, барча маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, профилактика инспекторлари ҳамда бошқа идораларнинг ҳудудий тузилмалари раҳбарлари иштирок этди.

Йиғилишда кенгаш раиси – вилоят прокурори С.Самадов кун тартибидаги масала юзасидан маъруза қилди.

Йиғилишда суд-ҳуқуқ тизимида, хусусан ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти самарадорлигини ошириш юзасидан қилинган ислоҳотлар ва давлат томонидан яратилган шароитлар таъкидлаб ўтилди.

Шу билан бирга, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашда кузатилаётган айрим хато ва камчиликлар ҳақида тўхталиб ўтилди. Хусусан, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини ташкил этиш, жиноятларнинг олдини олиш, жиноятларни ўз вақтида рўйхатга қўйиш, тезкор қидирув, суриштирув ва терговда йўл қўйилаётган камчиликлар танқидий муҳокама қилинди.

Кенгаш йиғилишида вилоят ИИББ бошлиғи Т.Арипов, ДХХ вилоят бошқармаси бошлиғи Н.Рахимов, Миллий гвардия вилоят бошқармаси бошлиғи А.Мурадов, жиноят ишлари бўйича вилоят суди раиси Д.Таджибаев, вилоят маъмурий суди раиси М.Абабакиров ва вилоят ҳокими ўринбосари А.Нуралиев фаолият самарадорлигини ошириш бўйича фикр ва мулоҳазаларини билдирдилар.

Муҳокама қилинган масалалар юзасидан прокуратура, ички ишлар органлари, вилоят халқ таълими бошқармаси, соғлиқни сақлаш бошқармаси, бандлик бош бошқармаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши   раҳбарларининг тушунтириш­лари тингланиб, уларга аниқ вазифалар берилди.

Фуқароларнинг тинчлиги ва осойишталигини таъминлашда йўл қўйилган хатоларни ўз вақтида бартараф этиш, давлатимиз раҳбари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар олдига қўйган вазифаларни бажариш бўйича аниқ тадбирлар белгиланиб, қарор қабул қилинди.

Абдухамид КАМИЛОВ,

Тошкент вилояти прокурорининг ўринбосари

Матнда хатолик топдингизми? CTRL + F5 тугмасини босиб, бизга юборинг.

Skip to content

Муаллифга хатолик туғрисида хабар бериш керакми

Матндан топилган хатолик: