Home /   / Тажриба оммалаштирилади

Тажриба оммалаштирилади

Самарқанд вилоят прокуратураси органлари томонидан қонун устуворлигини таъминлаш, қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ҳамда эркинликларини таъминлаш борасида бир қатор ишлар амалга оширилди.

Жумладан, ўтган йили қонунчиликка, соҳани такомиллаштиришга, муаммоли соҳа ва йўналишлар бўйича жами 312 та таклиф берилган бўлиб, шундан қонунчиликка 81 та, соҳага оид 65 та ва муаммоли соҳа ҳамда бош­қа йўналишларга 166 та таклиф берилди. Хусусан, олиб борилган амалий ёрдамлар натижасида тиббиёт муассасаларининг аҳволини яхшилаш мақсадида 6,7 миллиард сўмлик қўшимча бюджет маблағлари ажратилди ҳамда қонунчиликка 8 та ва республика билан боғлиқ бўлган 16 та муаммоли таклифлар Бош прокуратурага берилди. Натижада туман тиббиёт бирлашмалари шароитлари яхшиланди, вилоятда ҳомиладор аёллар скрининг текширувлари сифат самарадорлиги ошди ва ногирон туғилаётган болалар 524 тага ҳамда умумий юқумли касалликлар сони 2124 тага камайишига эришилди.

Энг эътиборлиси, «Саховат» ва «Мурувват» интернат уйларининг таклифлари инобатга олиниб, Бош прокуратуранинг амалий ёрдами асосида «Мурувват» ногиронлар учун интернат уйи ҳудудида 300 ўринга  мўлжалланган 33,3 миллиард сўмлик ва «Саховат» кексалар ва ногиронлар учун  интернат уйига 6,6 миллиард сўмлик қурилиш ишлари бажарилиши белгиланиб, ҳозирда қурилиш ишлари амалга оширилмоқда.

Шунингдек, вилоят прокуратураси ташаббуси билан 2018-2019 ўқув йилида Самар­қанд Давлат медицина инс­титутида «Фармация» йўналиши  жорий қилинди.

Ҳар бир маҳалладаги уйларга кириб чиқилиши натижасида «оила паспорти» ва «маҳалла паспорти» ишлаб чиқилди. Ҳар бир ҳудуд харитаси ва жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича 21 талик мезон ҳам ишлаб чиқилди.

Секторлар бўйича амалга оширилган ишлар Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб Палатаси томонидан ўрганилиб, вилоятнинг 4 та сектор раҳбарлари томонидан 2018 йил 19 мартда ишлаб чиқилган «Қўшма қарор» ва бошқа бир қатор ижобий ишлар «Самарқанд вилоят тажрибаси мисолида» деб оммалаштирилиб, барча вилоятларга юборилди.

Бундан ташқари, вилоят, туман ва шаҳарларнинг «Йўл харита»лари ишлаб чиқилиб, «Жиноят адолати ва ҳа­қи­қати»ни таъминлаш мақсадида идоралараро қўшма фармойиш имзоланиб, ижрога қаратилди ҳамда бу борада «Тавсия»лар ишлаб чиқилиб, амалиётда фойдаланиш учун жойларга юборилди.

Ҳамкорликда 6 782 нафардан иборат 1 159 та доимий фаолият кўрсатувчи ишчи гуруҳлар ташкил этилди. Жиноят содир этишга мойил бўлган шахсларнинг 11 та тоифаси ажратиб олиниб, ҳар бир маҳалла кесимида уларнинг рўйхатлари шакллантирилди. 21 837 та видеокузатув камералари ўрнатилиб, 4 742 та хонадон ва бошқа объектлар қўриқлов пультига уланди. Вилоят миқёсида ўтказилаётган «Диққат, ўғри! Мулкингизга ҳушёр бўлинг», «Ўз мулкинг­ни ўзинг асра» мавзуларида «буклет»лар тарқатилди. «Тун» тезкор-профилактик тадбирлари ҳамда хонадонлардаги профилактик суҳбатлар натижасида жиноятлар камайишига эришилиб, ҳудуддаги криминоген вазият яхшиланди. Жумладан, 1089 та маҳалланинг 787 тасида 72,4 фоизга жиноятлар сони камайган бўлса, 299 тасида жиноят содир этилмади.

Музаффар ҚИЛИЧЕВ,

Самарқанд вилоят прокурорининг катта ёрдамчиси

Матнда хатолик топдингизми? CTRL + F5 тугмасини босиб, бизга юборинг.

Skip to content

Муаллифга хатолик туғрисида хабар бериш керакми

Матндан топилган хатолик: