Home /   / Ташаббускор ёшлар юрт келажагини белгилайди

Ташаббускор ёшлар юрт келажагини белгилайди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июндаги «Yoshlar-kelajagimiz» Давлат дастури тўғрисида»ги Фармони ижросини таъминлаш устидан вилоят прокуратураси органлари доимий назорат ўрнатгани бежиз эмас. Чунки бу ҳужжат ёшларни тадбиркорликнинг турли йўналишларида ишлаб чиқариш фаолиятига жалб қилишда, улар ўртасида бандлик муаммосини ҳал этишда дастуриламал вазифасини ўтамоқда.

Шуниси диққатга сазоворки, вилоятда тадбиркорликни йўлга қўйиш  истагида турли соҳаларда лойиҳалар ишлаб чиқиб тақдим этаётган йигит- қизлар сафи кенгайиб бормоқда. «Yoshlar-kelajagimiz» жамғармасининг туман ва шаҳар филиалларига 2019 йил 10 май ҳолатида 2018 йил учун ажратилган кредит маблағлари ҳисобидан тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагини билдирган ёшларнинг 161 нафарига 19 миллиард 349 миллион сўм миқдорида маблағлар ажратилиб, ушбу лойиҳаларнинг ишга туширилиши натижасида 310 та янги иш ўрни  яратилди.

Вилоятда ҳудудий комиссиялар томонидан 2019 йил учун манзилли рўйхатни шакллантиришда лойиҳанинг аниқ ҳисоб-китобларга асосланганлиги, иқтисодий самарадорлиги, амалга ошириш имкониятлари ва етарлича шароитлар мавжудлиги, имтиёзли кредитларни қайтариш бўйича мажбуриятларнинг мол-мулк гарови, суғурта ташкилотлари кафолатлари, учинчи шахс кафиллиги билан таъминланганлиги, лойиҳа эгасининг тўлиқ тушунчага эга эканлиги ва уни амалга оширишда юзага келиши мумкин бўлган муаммолар ва бошқа муҳим жиҳатлар атрофлича ўрганилмоқда.

Жорий йилнинг ўтган даврида вилоят бўйича жами 16 та лойиҳага 4 миллиард 119 миллион сўм кредит маблағлари ажратилди. Ҳудудлар кесимида таҳлил қилинганида Навоий шаҳрида 5 та лойиҳага 1 миллиард 221 миллион сўм, Навбаҳор туманида 2 та лойиҳага 1 миллиард 300 миллион сўм, Нурота туманида 1 та лойиҳага 350 миллион сўм, Зарафшон шаҳрида 1 та лойиҳага 150 миллион сўм, Хатирчи туманида 6 та лойиҳага 860 миллион сўм ва Томди туманида 2 та лойиҳага 238 миллион сўм кредит ажратилди.  Мисол учун, «Grand med ifopa» МЧЖ раҳбари З.Хусеновага диагностика маркази фаолиятини ташкил қилиш учун АТ «Халқ банки» Навбаҳор тумани филиали томонидан 800 миллион сўм кредит маблағлари ажратилди. Лойиҳани амалга ошириш орқали 8 та иш ўрни яратилиши белгиланган. Шунингдек, «Мақсуд омад келажаги» хусусий корхонаси раҳбари М.Маҳкамов «Ипак йўли» АИТБ Навоий филиалидан чорвачилик учун 500 миллион сўм кредит олиб, 10 та иш ўрни яратадиган бўлди.

«Хўжаи жаҳон» фермер хўжалиги раҳбари Ж.Тошов эса йилқичилик фао­лиятини ташкил қилиш истагини билдирди ва бунинг учун унга ТИФ «Миллий банк» Зарафшон шаҳар филиали томонидан 150 миллион сўм миқдорида кредит маблағлари ажратиб берилди.

Шунингдек, Навоий шаҳар ҳудудида «Yosh tadbirkorlar» коворкинг-маркази ҳам фаолият юритаяпти. Марказда ҳар ҳафтада ёшларни тадбиркорлик кўникмаларига ўргатиш мақсадида фойдали тадбирлар ташкил этилмоқда. Хусусан, бугунги кунга қадар марказда жами 625 нафар ёшлар билан 16 маротаба бизнес билан шуғулланиш кўникмаларини шакллантиришга бағишланган амалий тадбирлар ўтказилди. Бундан ташқари, уйма-уй юриш орқали мониторингда аниқланган ёшлар муаммолари қандай ҳал этилгани ўрганиб чиқилмоқда. Жорий йилнинг бугунги ҳолатига жами 10 240 та муаммодан 5956 таси ҳал этилганлиги маълум бўлди. Бугунги кунда қолган муаммоларни ҳам бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.

Бахтиёр Исоқов,

Навоий вилоят прокуратураси

бўлим бошлиғи

Матнда хатолик топдингизми? CTRL + F5 тугмасини босиб, бизга юборинг.

Skip to content

Муаллифга хатолик туғрисида хабар бериш керакми

Матндан топилган хатолик: