Home / МИБ фаолиятидан / Тарки одат — амримаҳол(ми)?

Тарки одат — амримаҳол(ми)?

«Бухоротумангаз» чилангари Қобил Қодиров (исм-фамилиялар ўзгартирилган) муқаддам судланган бўлишига қарамай, яна жиноятга қўл урди. У Рухшобод қишлоғида яшовчи Дилбар Жамолованинг газ истеъмолидан бўлган 1 миллион сўмлик миқдордаги қарздорлигини ёпишни ваъда қилиб, пулни қўлга киритгач, фикридан қайтди. «Кассага эмас, киссага бўлса, ким ҳам билиб ўтирибди», деган хаёлга борди.

«Касб»ининг моҳирона усулларидан газ идораси ходими 2015-2017 йиллар давомида фойдаланиб келгани боис ўрганиб қолган эди. Тарки одат, амри маҳол. Ўзбаконлик Шоҳиста Азизова, Ғурбунча қишлоғида яшовчи Жаббор Умаровлар Мажбурий ижро бюроси ходими билан келган Қ.Қодировга ишонишди ҳамда фирибгар чилангарнинг алдовига «чув» тушиб қолишди.

Қарзимизни ишончли одамга бериб, қарздан қутулдик, деб юрган фуқаролар газ идораси компьютерларида қарздорликлари ҳақидаги маълумотни эшитиб, алданганликларини билишди.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми, «б» банди билан айбли деб топилган Қ.Қодиров ойлик иш ҳақининг 20 фоизини давлат ҳисобига ўтказиш шарти билан 3 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазосига тортилди.

Гап жазо турининг нечоғли оғир ёки енгиллигида эмас, балки Қ.Қодиров бу хатосидан хулоса чиқаришида. Такрор-такрор жиноят кўчасига киравериш  жиноятчи деган тамғани орттириб олишга сабаб бўлишини англаш учун ҳам инсонда  ҳуқуқий маънавият бўлиши керак. Бинобарин, оиласи, фарзандлари, ота-онасининг жамиятда тутган ўрнига доғ туширмаслик учун қилинган хатти-ҳаракат  аслида одамийликдан далолат беради.

Ғуломжон Бешимов,

МИБ Бухоро туман бўлими бошлиғи

Матнда хатолик топдингизми? CTRL + F5 тугмасини босиб, бизга юборинг.

Skip to content

Муаллифга хатолик туғрисида хабар бериш керакми

Матндан топилган хатолик: