Home /   / Танловсиз ажратилган ерлар

Танловсиз ажратилган ерлар

Янгиобод туман прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 январдаги «Фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари ер майдонларини мақбуллаштириш ҳамда қиш­лоқ хўжалиги экин ерларидан самарали фойдаланишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарори ижроси ўрганилди.

Мазкур қарор ижроси бўйича ташкил этилган ишчи гуруҳ томонидан тумандаги 200 та фермер хўжалигининг фаолияти тугатилиб, 13 299,1 гектар ер майдони туман ҳокимлиги захира фондига қайтарилган, 17 454 гектар майдонга қишлоқ ҳўжалиги экинларини экиш бўйича 133 та лойиҳа ишлаб чиқилган. Бироқ, туманда фермер хўжаликларига ер майдонларини ажратишда Вазирлар Маҳкамасининг юқорида қайд этилган қарори талабларига риоя қилинмаган. Жумладан, тузилган ишчи гуруҳ ва бошқа масъуллар томонидан фермер хўжаликларига ажратиладиган ер майдонлари бўйича очиқ танловлар ўтказилиши белгиланган кун ҳақида оммавий ахборот воситаларида эълонлар берилмаган ва умуман танловлар ўтказилмасдан, ер майдонлари ажратилган. Шунингдек, тақдим этилган деярли барча лойиҳаларда талабгорларнинг ҳисоб рақамларида пул маблағлари ва яроқли қишлоқ хўжалиги техникалари йўқлигига эътибор қаратилмаган. Улар томонидан етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортга йўналтирмаганлиги, сўнгги уч йил давомида давлатга бошоқли дон сотиш режаси бажарилмаганлигига муносабат билдирилмаган.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2005 йил 19 ноябрда рўйхатга олинган «Фермер хўжалиги юритиш учун ер участкаларини беришда танлов ғолибини аниқлаш тартиби тўғрисида»ги Низомнинг 18-бандида комиссия муайян ер участкасида фермер хўжалиги ташкил этиш тўғрисида ариза тақдим этган талабгорнинг ҳужжатлари асосида таклифларини пухта ўрганиши ва ҳар бир иштирокчининг лойиҳаси алоҳида баҳоланиши белгиланган бўлса-да, бу талабларга риоя қилинмаган.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикасининг «Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонуни, Республика Президентининг «2017-2021 йилларда ер ости сувлари захираларидан самарали фойдаланишни назорат қилиш ва уларни ҳисобга олишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Ер ости сувларидан фойдаланиш соҳасидаги фаолиятни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори талабларига асосан, тумандаги фермер хўжаликлари томонидан ер ости сувларидан фойдаланилишининг қонунийлиги ўр­га­нил­ганда, айрим қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўйилганлиги маълум бўлди.

Ўтказилган текшириш якунига кўра, юқоридаги каби қонунга зид равишда қабул қилинган қарорларни қонун талабларига мувофиқлаштириш ҳақида протестлар киритилди.

Дилшод БАЙНАЗАРОВ,

Янгиобод туман прокурори

Матнда хатолик топдингизми? CTRL + F5 тугмасини босиб, бизга юборинг.

Skip to content

Муаллифга хатолик туғрисида хабар бериш керакми

Матндан топилган хатолик: