Home / МИБ фаолиятидан / Тамагир монтёр

Тамагир монтёр

Бугун ҳаётимизни табиий газ ва электр энергиясисиз тасаввур этиб бўлмайди.

Шу боис ушбу неъматларни беҳуда сарфламаслик лозим. Бироқ айрим масъул ходимлар тадбикорларга ҳисоблагич ўрнатиб бериш эвазига тамагирликни одат қилган.

Навоий шаҳар электр таъминоти участкасида электр ҳисоблагичларга хизмат кўрсатиш бўйича монтёр бўлиб ишлаб келган Ғ.Ж. Навоий шаҳар Зарапетян кўчасида жойлашган кафе иш юритувчиси Б.Холовдан кафега ўрнатилган “DTSY-541” русумли электр ҳисоблагични “Электромера СЕ-303” русумли янги ҳисоблагичга алмаштириб, ҳисоблагични электр энергиясини кам ҳисоблайдиган қилиб бериб, бунинг эвазига тамагирлик билан 1,5 млн. сўм пулни олган вақтида МИБ ҳамда департаментнинг Навоий вилояти бошқармаси ходимлари томонидан ушланган.

Суд ҳукмига кўра унга нисбатан 2 йил озодликни чеклаш жазоси қўлланди. Шу­нингдек у 1 йил электр тармоқлари тизимида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинди.

Воҳиджон Тошпўлатов,

МИБ Навоий вилояти бошқармаси бошлиғи ўринбосари

Матнда хатолик топдингизми? CTRL + F5 тугмасини босиб, бизга юборинг.

Skip to content

Муаллифга хатолик туғрисида хабар бериш керакми

Матндан топилган хатолик: