Home /   / Талончи директор

Талончи директор

Баҳром Зарипов (исм-фамиялар ўзгартирилган) 2015 йилдан 2018 йилга қадар туман пахта тозалаш акциядорлик жамиятларининг бирида директор лавозимида ишлаб келди. Бу даврда шахсий манфаатларини кўзлаб, ўзганинг мулкини талон-торож қилгани аниқланди.

Албатта, бир ўзи эмас. Жамият ходимлари Нодир Эшимов ва Шокир Сапаевлар билан тил бириктирган ҳолда. Бу мансабдор ўз вазифасини қандай суиистеъмол қилгани билан қизиқяпсизми?.. Мисол учун, улар 2017 йил пахта ҳосилидан Н.Эши­мов томонидан қабул қилинган пахта хомашёсидан ишлаб чиқарилган қиймати 39 237,5 минг сўмлик 34,1 тонна ҳамда Ш.Сапаев томонидан қабул қилинган 50 774,1 минг сўмлик 44,1 тонна техник чигит маҳсулотларини талон-торож қи­лишди. Мабодо сир фош бўлиб, ҳуқуқ-тартибот ор­ганлари ёки юқори ташкилот мутасаддилари чигитнинг қаердалигини сў­рашса, кўрсатамиз, дея қалбаки ҳужжатлар расмийлаштиришди. Ҳужжатларда Н.Эшимов қабул қилган пахта хомашёсидан белгиланган меъёрга нисбатан    2 фоизга, Ш.Сапаев қабул қилган хомашёдан 0,4 фоизга техник чигит кам ишлаб чиқарилгани акс этди. Бу ишончга сазовор бўлмаган маълумот эвазига жамиятнинг 89 981,6 минг сўмлик маҳсулотлари ўз­лаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож этилди.

Ҳамтовоқлар жамият манфаатларига фақат шу зарарни етказиш билан чекланиб қолишмади. Ўша йили қабул қилинган пахта хом­ашёсидан ишлаб чиқарилган тола маҳсулотлари ҳам талон-торож қилинди. Бунинг учун айрим сонли партияларда 4-5 ва 5-5 типли «ифлос» синфли тола маҳсулоти ишлаб чиқарилгани ҳа­қидаги мувофиқлик сертификатлари расмийлаштирилди. Бу жамиятга 540 005,3 минг сўм зарар етказди.

Б.Зарипов 2017 йилги пахта ҳосилидан ишлаб чиқарилган жамиятнинг 629 986,9 минг сўмлик техник чигит ва тола маҳсулотларининг бухгалтерия ҳужжатларида акс эттирилишини таъминламасдан, солиқ солиш объектини ҳисоботлардан яширгани натижасида, мазкур солиқ солиш объектига қўшилган қиймат солиғидан 121 807.0 минг сўм, фойда солиғидан 82 537.0 минг сўм ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан қасддан бўйин товлагани ҳам фош этилди.

Ҳамтовоқларнинг бошқа кирдикорлари ҳам ҳуқуқ-тартибот органлари  назаридан четда қолмади.

Б.Зарипов ва унинг ҳамтовоқлари суднинг қора курсисига ўтиришга мажбур бўлишди. Жиноят ишлари бўйича Хоразм вилоят суди томонидан уларга тегишли жазо тайинланди.

Кимки мансаб ваколатини суиистеъмол қилса, ўзгага зарар етказишга, бировнинг мулкини талон-торож қилишга жазм этса, у ҳам «қаҳрамон»ларимиз ҳолига тушиши тайин. Шундай экан, ҳар ким ўз вазифасини ҳалол ва виждонан бажариши мақсадга мувофиқдир.

Рўзимбой МАТЯҚУБОВ,

Хоразм вилоят прокуратураси бўлим бошлиғи

Матнда хатолик топдингизми? CTRL + F5 тугмасини босиб, бизга юборинг.

Skip to content

Муаллифга хатолик туғрисида хабар бериш керакми

Матндан топилган хатолик: