Home /   / Тадбиркордан қўй, мол ва пул талаб қилишди

Тадбиркордан қўй, мол ва пул талаб қилишди

Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси фаолиятида асосий эътиборни иқтисодий жиноятларни аниқлаш, профилактика қилиш, тадбиркорлар ва истеъмол бозорини ҳимоя қилиш, дори-дармон ва тиббий буюмларнинг ноқонуний савдосига қарши курашиш, коррупцияни фош этиш ва қонунчилик тарғиботига қаратмоқда.

Тадбиркорларни ҳуқуқий ҳимоя қилиш бўйича 4606 та профилактик тадбир ўтказилди, 182 та жиноят иши қўзғатилди. Мисол учун, «Asl chorva» МЧЖ раҳбари ўринбосари О.Сафаровнинг мурожаатига асосан ўтказилган тадбирда аниқланишича, фуқаро А.Абдуллаев О.Сафаровнинг ишончига кириб, ўзининг юқори лавозимда ишловчи таниш­лари орқали захирадаги ердан 430 гектарини чорвачилик учун жамият номига расмийлаштириб беришни ваъда қилади. Эвазига 14 та қўй, 2 та қорамол ва 20 минг АҚШ доллари сўрайди. А.Абдуллаев дастлаб 14 та қўйни олади. Кейинчалик пулни талаб қилиб, тадбиркорни ҳол-жонига қўймайди. Департамент ходимлари томонидан ўтказилган тадбирда А.Абдуллаев О.Сафаровдан 20 минг долларни олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланди ва унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Қонунда тақиқланмаган фаолият билан яширинча шуғулланаётган шахсларга ёрдам кўрсатилиб, 554 та тадбиркорлик субъекти солиқ тўловчи сифатида рўйхатга олиниб, 610 та янги иш ўрни яратилди.

2019 йили жами 740 та жиноят иши қўзғатилиб, ноқонуний равишда муомалага киритилган 19,4 млрд. сўмлик товарлар олиб қўйилди. Давлат бюджетига жами 352 млрд. сўм қўшимча солиқ ҳисобланиб, етказилган зарарлар аниқланди. Шундан 118,7 млрд. сўм қўшимча солиқ ва 64,5 млрд. сўмдан ортиқ зарарнинг ундирилиши таъминланди.

Солиқ ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш билан боғлиқ 86 та жиноят фош этилди. Шунингдек, жиноят иши қўзғатмасдан камерал текширув ўтказиш учун давлат солиқ хизмати органларига 174 та субъект бўйича маълумот юборилиб, давлат бюджетига 15,5 млрд. сўмдан ортиқ солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар ихтиёрий тўланиши таъминланди.

Ўтказилган тадбирларда валютага оид 711 та ҳуқуқбузарлик аниқланиб, шундан 187 таси бўйи­ча жиноят иши қўзғатилди ва 524 та маъмурий иш юритилди. Ҳуқуқбузарлардан 925 669 АҚШ доллари, 545 210 Россия рубли, 2,1 млн. қозоқ тенгеси ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.

Коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш учун аҳоли билан мулоқот ўтказиб келинмоқда. Натижада 133 нафар мансабдор шахснинг порахўрлиги ва тамагирлиги билан боғлиқ 191 та жиноят фош этилди. Шу билан бирга жиноий даромадга қонуний тус берилган ҳолатлар бўйича 5 та жиноят иши қўзғатилди.

Дори ва тиббий буюмларни ноқонуний муомалага киритиш билан боғлиқ 57 та ҳуқуқбузарлик аниқланиб, 719 млн. сўмдан ортиқ дори-дармон ва тиббий буюмлар олиб қўйилди. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш юзасидан берилган таклифлардан учтаси бўйича қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Ходимларимизнинг иқтисодий жиноятлар, коррупция ва жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш борасидаги ўнта тажрибаси оммалаштирилди.

Джамшид Юлдашев,

департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси бўлим бошлиғи

Матнда хатолик топдингизми? CTRL + F5 тугмасини босиб, бизга юборинг.

Skip to content

Муаллифга хатолик туғрисида хабар бериш керакми

Матндан топилган хатолик: