Home /   / Тадбиркор ҳуқуқи прокуратура эътиборида

Тадбиркор ҳуқуқи прокуратура эътиборида

Кейинги йилларда Ўзбекистонда тадбиркорлик масалалари билан боғлиқ 100 га яқин фармон ва қарор қабул қилинди.

Жумладан, тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини текшириш тизими тубдан такомиллаштирилиб, текширишларни икки йилга тўхтатиш бўйича мораторий      эълон қилинди, рухсат берувчи ҳужжатларни олиш тартиби анча соддалаштирилди, 42 хил лицензия ва рухсатнома бекор қилинди, Бош вазирнинг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқувчи қабулхонаси ташкил этилди.

Ҳозир мамлакатимизда 350 мингдан ортиқ тадбиркорлик субъекти, шу жумладан, 10 мингдан зиёд хорижий инвестиция иштирокидаги корхона фаолият юритмоқда.

Соҳада ўтказилган назорат тадбирларида прокурор протестлари асосида ҳокимларнинг 145 та, назорат органларининг 135 та қарори бекор қилинди, тадбиркорларга 20 млрд. сўм ундириб бериш тўғрисида судларга аризалар  киритилди, 516 нафар шахс интизомий ва маъмурий жавобгарликка тортилди.

Жумладан, Жиззах шаҳридаги «Triumph Eco Regovery» қўшма корхонаси (Хитой) таъсисчиси Чен Янжуннинг корхона раҳбари Д.Жўрақулов унинг имзосини сохталаштириб, 1,9 млрд. сўм зарар етказгани ҳақидаги мурожаати юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, айбдорларнинг жавобгарлиги масаласи ҳал этилди.

Мутасадди идоралар билан ҳамкорликда кўрилган чоралар туфайли 4163 нафар тадбиркорнинг ҳуқуқи ҳамда ўз ишини тўхтатган 11981 та тадбиркорлик субъектининг фаолияти тикланди.

Шу билан бирга, прокуратура органлари томонидан 15961 нафар тадбиркорга ёрдам кўрсатилган. Шу жумладан, 3126 нафарига кредит, 545 нафарига ер, 253 нафарига бино ажратилишида, 2425 нафарига муҳандислик коммуникация тармоғига уланишида, 646 нафарига лицензия олишида, 8966 нафарига бошқа масалада кўмаклашилди.

Тадбиркорлик субъектларининг мурожаатларини бевосита қабул қилиш мақсадида Бош прокуратуранинг 1007 қисқа рақамли ишонч телефони ва «prokuratura.uz» сайти ишлаб турибди.

Бахром МАШАРИПОВ,

Бош прокуратура бошқарма прокурори

Матнда хатолик топдингизми? CTRL + F5 тугмасини босиб, бизга юборинг.

Skip to content

Муаллифга хатолик туғрисида хабар бериш керакми

Матндан топилган хатолик: