Home /   / Ширкат раиси «чўтал» талаб қилди

Ширкат раиси «чўтал» талаб қилди

Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан ўтган даврда бошқарма материаллари асосида 381 та жиноят ишлари қўзғатилиб, 444 та маъмурий ишлар юритилди, ноқонуний муомаладан 11 миллиард 447 миллион сўмлик товар-моддий бойликлари олиб қўйилди. Бюджетга 236 миллиард 336 миллион сўм қўшимча маблағлар ҳисобланди.

Cолиқ ва бошқа мажбурий тўловларни қасддан яшириш ёки тўлашдан бўйин товлаш билан боғлиқ 57 та жиноят иши қўзғатилди. Жумладан, «Gаlaktika Groop» МЧЖ (исм-фамилиялар ҳамда жамият номлари ўзгартирилган) фаолияти юзасидан олиб борилган терговга қадар текширишда жамиятнинг мансабдор шахслари ўзаро олдиндан тил бириктириб, 2019 йилнинг январь-март ойларида хориждан импорт қилинган жами 6 миллиард 426 миллион 834 минг сўмлик кунгабоқар уруғи, зиғир уруғи ва бошқа қишлоқ хўжалик маҳсулотларини нақд пулга сотиб юборгани аниқланди. Натижада савдо тушумини банк муассасасига кирим қилмасдан, солиқ идорасига 2019 йил  биринчи чорак якуни бўйича ҳисоботлар топширмасдан, бюджетга белгиланган ставкада тўланиши лозим бўлган 901 миллион 514 минг сўмлик қўшилган қиймат ва фойда солиқлари тўловини тўлашдан қасд­дан бўйин товлашган. Мазкур ҳолат бўйича айбдор шахсларга нисбатан тегишли ҳуқуқий чоралар кўрилди.

Тадбиркорларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг эркин фаолият кўрсатишига сунъий бюрократик тўсиқлар қўйиш ҳолатларини бартараф этиш юзасидан 83 та жиноят иши қўзғатилди. Хусусан, «Alim Biznes» МЧЖ раҳбари А.Қуроловнинг мурожаатига асосан тезкор тадбир ўтказилди. Унда «Баҳор сервис» ва «Илёс коммуналчи» хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари ижрочи директори Д.Холисов тадбиркордан 40 миллион сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтда ашёвий далил билан ушланди. Маълум бўлишича, Д.Холисов Учтепа тумани ҳокимлигининг Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими етакчи мутахассиси З.Махаматов билан ўзаро олдиндан тил бириктириб, тадбиркор А.Қуроловдан «Баҳор сервис» ва «Илёс коммуналчи» ХУЖМШлари томонидан хизмат кўрсатилаётган кўп қаватли уйларнинг фасадини ва йўлакларини таъмирлаш учун «Alim Biznes» МЧЖга ўтказиб берилиши керак бўлган 580 миллион сўм эвазига 100 миллион сўм пул беришини талаб қилишган. Д.Холисов талаб қилинган пуллардан 40 миллион сўмини олган вақтида қўлга олинди. Ушбу ҳолат бўйича айбдор шахсларга нисбатан тегишли ҳуқуқий чоралар кўрилди.

Қонунда тақиқланмаган ишлаб чиқариш фаолияти билан яширинча шуғулланаётган шахсларга амалий ёрдам кўрсатилиб, 337 та тадбиркорлик субъекти солиқ тўловчи сифатида давлат рўйхатидан ўтказилиб, 377 та янги иш ўрни яратилди.

Валютага оид ҳуқуқбузарликлар йўналишида олиб борилаётган тезкор-қидирув ишлари жараёнида бозорларда содир этилган 271 та, банк шохобчаларида 11 та, савдо комплексларда 39 та, бошқа жойларда содир этилган 126 та, жами 443 та валютага оид ҳуқуқбузарликлар аниқланиб, 98  таси бўйича жиноят ишлари қўзғатилди, 345 та ҳолатда маъмурий ишлар юритилди. Жумладан, фуқаро М.Омонованинг мурожаатига асосан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Р.Мухторов ва У.Ўрин­боевлар ўзаро олдиндан тил бириктириб, 5 минг АҚШ долларини 43 миллион 150 минг сўмга қонунга хилоф равишда сотган вақтда ушланди ва жавобгарлик масаласи ҳал этилди.

Коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш соҳасида аҳоли
ва тадбиркорлар ўртасида доимий мулоқотлар олиб борилди. Ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида 117 нафар мансабдор шахснинг порахўрлик ва тамагирлик билан боғлиқ жиноятлари фош этилди.

Ҳисобот даврида департамент ходимларига пора таклиф қилиш билан боғлиқ 3 та ҳолат аниқланди. Жумладан, “Турсун қурилиш сервис” корхонаси раҳбари Т.Мардонов ўғли Э.Мардоновга тегишли “Дадахон қурилиш сервис” МЧЖлар фаолиятида жуда кўп миқдорда солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш ҳолати бўйича чора кўрмаслик ва енгиллик бериш эвазига Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси инс­пектори Д.Абдуназаровга 2 минг АҚШ доллари берган вақтида ушланган. Мазкур ҳолат бўйича Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан фуқаро Т.Мардоновга нисбатан ЖКнинг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Агзам Мардиев,

Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи

Матнда хатолик топдингизми? CTRL + F5 тугмасини босиб, бизга юборинг.

Skip to content

Муаллифга хатолик туғрисида хабар бериш керакми

Матндан топилган хатолик: