Home / test / Шавкат Мирзиёевнинг Бухорога ташрифи бошланди

Шавкат Мирзиёевнинг Бухорога ташрифи бошланди

Давлатимиз раҳбари вилоятга олдинги ташрифи чоғида барча соҳаларни ривожлантириш бўйича кенг кўламли вазифаларни белгилаб берган эди. 

Мазкур топшириқлар ижроси доирасида улкан ишлар амалга оширилди. Янги саноат корхоналари, тадбиркорлик субъектлари ташкил этилди. Маҳаллийлаштириш даражаси ва экспорт ҳажми ошди. Транспорт ва сервис инфратузилмаси ривожланиб, сайёҳлар оқими кўпайди. Қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаган имкониятлар ишга солинди. Янги уй-жойлар, ижтимоий объектлар бунёд этилди.

Ташриф давомида Президентимиз аввалги топшириқлар ижроси, амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишиши, галдаги муҳим вазифаларни белгилаб бериши режалаштирилган.

Бу ҳақида «Ўзбекистон 24» каналида маълум қилинди.

Матнда хатолик топдингизми? CTRL + F5 тугмасини босиб, бизга юборинг.

Skip to content

Муаллифга хатолик туғрисида хабар бериш керакми

Матндан топилган хатолик: