Home /   / Сайёр қабуллар хўжакўрсинга эмас

Сайёр қабуллар хўжакўрсинга эмас

Аввал хабар берилганидек, Бош прокуратура раҳбарияти томонидан сайёр қабуллар орқали аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқотни кенгайтириш, долзарб муаммоларни аниқлаш ва бартараф этишга қаратилган тадбирлар тизимли равишда олиб борилмоқда.

Бунда ижтимоий-иқтисодий ва бошқа соҳалардаги муаммоларни бартараф этишга кўмаклашиш орқали аҳоли фаровонлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Мисол учун, Бош прокуратура раҳбарияти қабулида бўлган С.Раҳматуллаев ва бошқаларнинг мурожаати кўриб чиқилиб, унга асосан А-373 Тошкент – Ўш халқаро автомобиль йўлининг Наманган вилояти Поп тумани Пунгон қишлоғидан ўтган қисмида “Ҳаракат хавфсизлигини таъминлашнинг техник воситалари” талаблари асосида секундомерли светофорлар ўрнатилди, йўлга чизиқлар чизилиб, “пиёдалар ўтиш жойи” белгилари ўрнатилди.

Шунингдек, Қорақалпоғис­тон­даги “N.E.” МЧЖ ҳисобчиси Ж.Есимбетовнинг мурожаатига асосан жамиятга хавфи юқори бўлган объектларни қуриш ва улардан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг олинишида амалий ёрдам кўрсатилди.

Ўтказилган сайёр қабулларда келиб тушган мурожаатлар таҳлили, прокуратура органлари аралашуви билан қисқа муддатда ечимини топаётган муаммолар мутасадди корхона, ташкилот ва муассасаларнинг мансабдорлари ҳануз мурожаатлар билан ишлашда ўз вазифасини лозим даражада бажармаётганини кўрсатади.

Бош прокуратуранинг жамоатчилик билан

алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими

Матнда хатолик топдингизми? CTRL + F5 тугмасини босиб, бизга юборинг.

Skip to content

Муаллифга хатолик туғрисида хабар бериш керакми

Матндан топилган хатолик: