Home /   / Савдога қўйилган мулк кимники?

Савдога қўйилган мулк кимники?

Ҳаётда ҳар хил инсонлар учрайди. Кимлардир ҳалол яшашга, атрофдагиларга яхшилик улашишга ҳаракат қилса, бошқалар ўзганинг ҳақидан қўрқмайди, ўз нафси йўлида қонунга хилоф ишлар қилади.

Одатда ҳеч қаерда ишламайдиган, иқтисодий танг аҳволда қолган кишилар жиноятга мойил бўлади дейишади. Давронбек Юсупов (исм-фамилияси ўзгартирилган) умуман бундай ҳолатда эмас. Олий маълумотли шифокор, оилавий поликлиника мудири. Эл-юрт орасида обрўйи баланд. Шундай инсон ўзганиг мулкини сотиб юбориши мумкинлигига ишониш қийин. Аммо банда адашмасин, нафсига қул бўлмасин экан.

Маҳалладан гап яшириб бўлмайди. Давронбек томорқа ерини сотмоқчи экани ҳақида гап-сўзлар тез тарқалди. Кўпчилик ҳайрон бўлди: «То­мор­қа ерни сотиш мумкинми?» Бошқалар эса янада бошқачароқ савол қўйишди: «Томорқа ер ўзиникими?».

Албатта, томорқага харидор ҳам топилди. Фуқаро Ш.М. Давронбекка қўнғироқ қилиб, «Жойингиз бор экан, сотасизми?» деб сўради. «Ҳа, дала томорқа ерим бор, 1200 метр квадрат, лекин биров 800 метр квадратини оламан деди», деган жавоб бўлди. «Менга 600 метр ҳам бўлаверади». Орадан бир-икки кун ўтиб, Давронбек фуқарога ерини сотиш ҳақидаги қатъий қарорини билдирди. «Нариги одам олмайдиган бўлди, бош­қа харидор бўлса айтинг» деди. Хуллас, ҳар 100 квадрат метр ерни 14 миллион сўмдан келишишди. Давронбек агар ерни сотиб оладигин одам ҳужжатларни ўзи тўғирлаб олса, ундан ҳам арзонроқ беришини айтди. «Менга шу нарх­да бераверинг, ҳужжатларини қандай тўғирлайман», жавоб қилди харидор.

Хуллас, савдо пишди. Харидор келишилган 168 миллион сўмдан 100 миллионини олиб келди. Буни қарангки, Давронбекка бу пулларни охиригача санаб олиш насиб қилмади. У ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари томонидан қўлга олинди. Маълум бўлишича, бу 1200 метр квадрат ернинг Давронбекка умуман алоқаси йўқ экан.

Қилмиш-қидирмиш дейдилар. Ўзганинг ерини сотиб юбормоқчи бўлан Давронбек қилмиши учун қонун олдида жавоб берди.

Фахриддин ЮСУПОВ,

Хонқа туман прокурорининг ўринбосари

Матнда хатолик топдингизми? CTRL + F5 тугмасини босиб, бизга юборинг.

Skip to content

Муаллифга хатолик туғрисида хабар бериш керакми

Матндан топилган хатолик: