Home / СПОРТ / Рабьо «ПСЖ» устидан шикоят қилди

Рабьо «ПСЖ» устидан шикоят қилди

«ПСЖ» ярим ҳимоячиси Адриен Рабьо жамоа билан можарога бормоқда. 23 ёшли франциялик футболчи ўз клуб устидан Франция Лига-1 раҳбарияти ва футболчилар касаба уюшмасига шикоят қилди.

Рабьо мураббий Томас Тухелнинг қарорига кўра «ПСЖ»нинг ёшлар жамоасида шуғулланмоқда. У эса асосий жамоага қайтишни истамоқда.

«Адриен Рабьо тезда «ПСЖ»нинг асосий таркибига қайтиши керак. Акс ҳолда клубга нисбатан санкция қўлланилиши мумкин. Ҳуқуқий жиҳатдан «ПСЖ» Рабьони ўринбосарлар сафига юборишга ҳақли эмас. Улар Бен-Арфа билан ҳам шундай иш тутиб, хатога йўл қўйишганди.

Агар футболчи яқин орада асосий жамоага қайтарилмаса-чи? Биз олдиндан юз бериши мумкин бўлган нарсани тахмин қила олмаймиз. Аммо касаба уюшмаси вазиятни диққат билан кузатади. «ПСЖ» вақтдан ютишни истамоқда, аммо биз бунга йўл қўймаймиз. Айниқса, қишки трансфер муддати якунланишга яқин қолганда.

Футболчи ўзига мос шароитда шуғулланиши керак. Жамоа унга нисбатан ҳурматни сақлаши лозим», – деди касаба уюшмаси вакили.

Аввалроқ Рабьо «ПСЖ» билан шартномани узайтиришдан бош тортиб, «Барселона» билан келишиб олгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Унинг парижликлар билан шартномаси ушбу мавсум сўнгида якунланади.

Матнда хатолик топдингизми? CTRL + F5 тугмасини босиб, бизга юборинг.

Skip to content

Муаллифга хатолик туғрисида хабар бериш керакми

Матндан топилган хатолик: