Home /   / Прокуратура уюштирган тадбир

Прокуратура уюштирган тадбир

Ўзбекистонда ҳар йили буюк шоир ва давлат арбоби Алишер Навоийнинг туғилган куни муносиб нишонланади.

Жумладан, Бош прокуратура ташаббуси билан Вояга етмаганлар ишлари бўйича республика идоралараро комиссияси, Тошкент шаҳар прокуратураси, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси, Халқ таълими, Ички ишлар ҳамда Маданият вазирликлари билан ҳамкорликда 2020 йил 7 февраль куни Тошкент шаҳридаги меҳрибонлик уйи ҳамда  «SOS – Ўзбекистон болалар маҳаллалари» тарбияланувчилари учун Ёш томошабинлар театрида «Алишер Навоий – ўзбек адабий тилининг асосчиси» шиори остида навоийхонлик кечаси ташкил этилди.

Мазкур тадбир давлатимиз раҳбари илгари сурган бешта ташаббусни кенг жорий этиш, хусусан, болаларнинг маданият ва санъатга қизиқишини ошириш, улар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш мақсадида ўтказилди.

Тадбирда навоийшунос олимлар, ёзувчи ва шоирларнинг Алишер Навоий ҳақидаги маърузалари тингланди. Шунингдек, меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари тайёрлаган кўргазмали чиқиш ва таниқли санъаткорларнинг концерти намо­йиш этилди.

Бош прокуратура томонидан ҳар бир болага Навоий қаламига мансуб ҳамда унинг ҳаёти ва ижодига оид бадиий асарлар совға қилинди.

Тадбирда меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига спектакль ҳам  намойиш этилди.

Шунингдек, шу куни республиканинг барча ҳудудларида Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилояти прокуратуралари ҳамда Вояга етмаганлар ишлари бўйича ҳудудий идоралараро комиссиялар томонидан меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари учун навоийхонлик кечаси ташкиллаштирилиб, болаларнинг вақти мазмунли ўтказилиши таъминланди.

Камолиддин АСҚАРОВ,

«Huquq»

Матнда хатолик топдингизми? CTRL + F5 тугмасини босиб, бизга юборинг.

Skip to content

Муаллифга хатолик туғрисида хабар бериш керакми

Матндан топилган хатолик: