Home /   / Партия маблағларини ўзлаштирди

Партия маблағларини ўзлаштирди

Ўз хато ва камчиликлари атрофида айланиб қолган инсон маънавияти нуқсонли бўлади. Йўқса, такрор-такрор обрўсига путур етказган ҳолатга ўзи сабабчи бўлавермайди-да…

Ромитан туманида туғилган Шуҳратжон Мардонов (исм-фамилиялар ўзгартирилган) олий маълумотли, салоҳиятли кадр. Бироқ у умумманфаатини ўйлаб бош қотириб ўтирмайди. Ва у бу хатти-ҳаракатини ақл-заковатининг белгиси деб билади. Шунинг учун ҳам муқаддам икки марта судланган бўлишига қарамасдан ҳеч тап тортмай яна  ноқонуний ишга қўл урди.

2018 йил 29 августда жиноят ишлари бўйича Қоровулбозор туман судининг ҳукмига кўра, у Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан айбдор деб топилди ва унга озодликдан чеклаш жазоси тайинланди.

Гап шундаки, судда у 2016 йил 24 мартдан 2016 йил 25 декабрга қадар бўлган вақт мобайнида Ўзбекистон ХДП Бухоро вилоят кенгаши бош ҳисобчиси лавозимида ишлаб келиб, хўжалик эҳтиёжлари учун фойдаланиш мақсадида ташкил қилинган банк корпоратив карта ҳисоб рақамига ўтказилган 67 миллион 674 минг 791 сўм маблағни ўзининг эҳтиёжлари учун сарфлаб юборгани исботини топди. Бош ҳисобчи Ўзбекистон ХДПнинг жами 71 миллион сўмдан ошиқроқ маблағларини ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилгани маълум бўлди. У ХДП Бухоро вилоят кенгашининг корпоратив карточкасидаги пул маблағлари ҳисобидан ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун савдо дўконларидан озиқ-овқат маҳсулотлари харид қилганлигини инкор этмади.

Шахсий манфаатини ўйлаб, умумманфаатини унутган ҳар қандай киши алалоқибат азият чекиши ҳеч гап эмас.

Улуғбек Эсанов,

Департаментнинг Бухоро вилоят

бошқармаси бўлим бошлиғи

Матнда хатолик топдингизми? CTRL + F5 тугмасини босиб, бизга юборинг.

Skip to content

Муаллифга хатолик туғрисида хабар бериш керакми

Матндан топилган хатолик: