Ижтимоий-иқтисодий тараққиётни таъминлаш бўйича вазифалар белгиланди​

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатимиз иқтисодиёти ривожланишининг жорий йилда кутилаётган натижаларини кўриб чиқиш ва 2020 йилда ижтимоий-иқтисодий тараққиётни таъминлаш вазифаларини белгилашга бағишланган йиғилиш ўтказди.  Тадбирда йил якунигача қолган қисқа вақтда амалга оширилиши зарур бўлган чора-тадбирлар муҳокама этилди. Хусусан, тармоқ корхоналарида мавжуд захираларни сафарбар қилиш, маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, …

Батафсил »

Сўнгги янгиликлар

Ҳудудларда саноатни ривожлантириш ва инвестицион фаолликни ошириш масалалари муҳокама қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 7 июнь куни ҳудудларда саноатни ривожлантириш, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни ўзлаштиришни жадаллаштириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Маълумки, давлатимиз раҳбарининг Қорақалпоғистон ва вилоятларга ташрифлари чоғида қатор корхоналар ишга туширилган, яна кўпларининг тақдимотлари ўтказилган эди. Бундан ташқари, ҳозирда Бош вазир ўринбосари бошчилигида ишчи гуруҳ тузилиб, саноати …

Батафсил »

«Вазирликнинг мусодара бўлими ходими» кимларнинг маблағини «мусодара» қилди

Жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судининг очиқ суд мажлисида Ражаб Матназаровнинг (исм-фамилиялар ўзгартирилган) жиноят иши кўриб чиқилди. Аввал ҳам икки маротоба жиноят содир қилиб, амнистия туфайли жазодан қутулиб қолган бу шахс яна олдинги ҳунарини давом эттиради. Пойтахтда киракашлик қилиб, содда одамларни осонгина «тузоғига» илинтиради ҳамда алдаш ва ишончни суиис­теъмол қилиш …

Батафсил »

Қарз ҳисобига оғу

Ҳаёт аслида улуғ неъмат. Гарчи инсон ўз онги, тафаккури билан буюк бўлса-да, афсуски, ана шу неъматнинг қадрини доим ҳам англаб етавермайди. Ёинки нафси олдида ожизлик қилиб, осуда кунларини азобга айлантиради. «Гиёҳвандлик — аср вабоси», деймиз. Биргина шу иборада ҳам инсониятнинг заиф томонларини яққол кўриш мумкинки, ўтиб бораётган юз йиллар бу …

Батафсил »

«Тезкор ходим» ниқоби остида

Фирибгарликни касб қилган Жасур Омонов (исм-фамилиялар ўзгартирилган) судда ниқоблари йиртилгач ҳам ўзига қўйилган айбларга иқрор бўлмасдан туриб олди. Бироқ гувоҳларнинг кўрсатувлари ва бошқа далиллар унинг жинояти тафсилотларига яққол ойдинлик киритди… Феруза Шукурова пойтахтдан уй харид қилиш мақсадида уй бозорини айланиб юрарди. Жағи-жағига тегмай, уй савдосини қиздираётган маклерлару даллолларнинг гапларидан боши …

Батафсил »

Лизингга машина олиб, чув тушди

Анчадан бери автомат узатгичли «Lasetti» русумли автомашина олмоқчи бўлиб, таниш-билишларидан сўраб-суриштириб юрган Даврон (исм-фамилиялар ўзгартирилган) акасининг дўсти Фурқатни учратиб қолди. Даврон унинг Сергелидаги машина бозорида автомобиль олди-сотдиси билан шуғулланишини яхши билгани учун хурсанд бўлиб кетди. Салом-аликдан сўнг ундан автомат узатгичли «Lasetti»га «ишқ»и тушгани, аммо айни пайтда бу автомашина автосалонларда йўқлигини …

Батафсил »

Митти юракдаги жоҳиллик

«Болаларинг сенга қандай муносабатда бўлишини истасанг, ота-онангга ҳам шундай муносабатда бўл». «Отадан ёш қолган — ақлдан бўш қолган». Донишмандларнинг асрлар оша ўз исботини топиб, янада қадри ошиб келаётган бу каби ҳикматлари бисёр. Ҳа, нафақат бизда, балки  ер юзининг ҳамма жойида, ҳар бир халқда ота-онанинг розилигини олиш фар­занд­нинг асл бурчи саналади. …

Батафсил »

Ота-она ибрати

«Huquq» газетасининг 2019 йил 16 май сонидаги «тарбия таълимдан устун» сарлавҳали мақолани ўқиб жуда таъсирландим. мақолада таъ­­кидланганидек, ҳақиқатдан ҳам тарбия таълимдан устун туради. Ота-она фарзанд учун биринчи муаллим ва ибрат мактабидир. Болаларда намоён бўладиган айрим камчилик, нуқсон ва салбий ҳолатларнинг илдизи оилага бориб тақалади. Мактабда боланинг фанни яхши ўзлаштирмаётгани ва …

Батафсил »

Бола ҳуқуқлари — давлат ҳимоясида

Бола вояга етгунча ҳам жисмоний, ҳам ақлий жиҳатдан ожиз бўлганлиги сабабли тарбияга, ғамхўрликка ва албатта ҳимояга муҳтож. Шунинг учун бола ва унинг ҳуқуқларини муҳофаза қилиш ҳар бир давлат сиёсатининг устувор вазифаларидан бири ҳисобланади. Бизнинг мамлакатимизда ҳам бола ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг миллий қадриятлар ва демократик принципларга асосланган ҳуқуқий механизми яратилган. Президентимиз …

Батафсил »

Имтиёзли кредит банк ходими учунми?

Дастур маблағларини ўзлаштирган банкир «Микрокредитбанк» Балиқчи туман филиали пластик карталар билан ишлаш шўъбаси мудири вазифасида ишлаб келган Муродил Охунов (исм-фамилиялар ўзгартирилган)га банк маблағларини ўзлаштиришида фуқароларга кредит маблағларининг имтиёзли шартларда ажратилаётгани қўл келди. М.Охунов Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ҳар бир оила — тадбиркор» дастурини амалга ошириш тўғрисида»ги Қарори қабул қилинганидан сўнг ўзига …

Батафсил »

Ҳисобда «адашган» ҳисобчи

2014 йилдан Денов туманидаги мактаблардан бирида рисоладагидек ҳисобчи бўлиб ишлаган Санжар Бобоев (исм-фамилиялар ўзгартирилган) меҳнат фаолиятининг учинчи йилига келиб, айниди-қолди. Аниқроғи, бунга нафсининг чегарадан чиқиши сабаб бўлди. Ўқитувчиларнинг навбатдаги ойлик маошларини ҳисоблаб ўтирганида, нима бўлди-ю, ишдан бўшаб кетган ходимларни эслаб қолди. Шунингдек, уларнинг плас­тик карталарини унга ташлаб кетишгани ҳам ёдига …

Батафсил »
Skip to content

Муаллифга хатолик туғрисида хабар бериш керакми

Матндан топилган хатолик: