Home / test / Ғоялар генератори, стартаплар, нанотехнологиялар – Инновацион ривожланиш вазирлиги қандай кўринишга эга бўлади?

Ғоялар генератори, стартаплар, нанотехнологиялар – Инновацион ривожланиш вазирлиги қандай кўринишга эга бўлади?

Ғоялар генератори, стартаплар, нанотехнологиялар – Инновацион ривожланиш вазирлиги қандай кўринишга эга бўлади?

Президентимиз ташаббуси билан Талабалар шаҳарчасида Инновацион ривожланиш вазирлиги биноси барпо этилмоқда. 

Давлатимиз раҳбари 2017 йил 2 декабрь куни мазкур қурилиш майдони билан танишиб, мамлакатимизда етакчи соҳа ва тармоқларни инновацион ривожлантириш, инновацион ғоя ва технологияларни ишлаб чиқаришга кенг жорий этиш юзасидан зарур кўрсатмалар берган эди.

Бугунги кунда бу борада изчил ишлар амалга оширилмоқда. Вазирлик илмий-тадқиқот ва инновация фаолиятининг истиқболли йўналишлари аниқлаш, хорижнинг етакчи илмий-тадқиқот муассасалари билан ихтисослашган илмий-экспериментал лабораториялар, технопарклар ва бошқа инновацион тузилмалар ташкил этиш, замонавий илм-фан ютуқларини ишлаб чиқаришга жорий этиш юзасидан тизимли чора-тадбирларни кўрмоқда.

d8e71d35-379c-443b-e1cd-fda4cf92bbde.jpg

Айни пайтда беш қаватли бино қурилиши давом этмоқда. Вазирликда иқтисодиёт тармоқларининг инновацион эҳтиёжларини ўрганиш, ёшлар инновацион ғояларини қўллаб-қувватлаш хизматлари, масофавий таълим курслари йўлга қўйилади. Янги ишланма ва технологиялар намойиши, стартап лойиҳалар иқтидорли ёшларда илмий-тадқиқот кўникмаларини шакллантиришда ёрдам беради.

Бинонинг биринчи қаватида кутубхона, амфитеатр, холл, кўргазмалар зали жойлашади. Юқори қаватларда коворкинг ва стартап ҳудудлар, интернет лабораториялар, анжуманлар заллари бўлади. Аэрокосмик лаборатория, устахона, реклама агентлиги ҳам ташкил этилади.

e6a38c9a-4901-4854-2887-b2f4ed9e006a.jpg

Президентимиз бунёдкорлик ишларининг боришини кўздан кечирди.

– Вазирликни бежиз Талабалар шаҳарчасига жойлаштирмадик. Бу ердаги олий ўқув юртларида минглаб иқтидорли ёшлар, тадқиқотчилар, олимлар бор. Уларни жалб этиб, илмий изланишларини қўллаб-қувватлаб, ҳар бир соҳада янгилик яратиш керак. Инновацион ривожланиш вазирлиги бу борада илмий марказ, база бўлиши зарур, – деди Шавкат Мирзиёев.

Вазирлик боғи дизайнига ҳам инновацион ёндашилган бўлиб, бу ерга келганлар миниатурали инновациялар билан танишиш имконига эга бўлади. Боққа интернет тармоғига эга ўриндиқлар, қуёш панелли ёриткичлар, ҳаво тозалаш устунлари, мобиль ускуналарни қувватловчи қурилмалар ўрнатилади, брусчаткали йўлаклар тунда ўзини ўзи ёритади.

Шу ерда вазирлик ва Жараёнларни автоматлаштириш миллий ассоциацияси – NAPA томонидан хорижий марказлар билан ҳамкорликда ташкил этилиши режалаштирилган инновацион технопарк тақдимоти бўлиб ўтди.

fdef9ae8-bfa7-7832-c2ec-5f62fb1b49b5.jpg

Барча соҳада глобаллашув жараёни шиддат билан кетаётган бугунги кунда илмни ишлаб чиқаришга боғлаш муҳим заруратга айланди. Инновацион ривожланиш вазирлиги ахборот-коммуникация технологиялари ва таълим соҳалари учун мақбул муҳит ва инфратузилмаларни яратиш мақсадида NAPA билан ҳамкорлик қилишни режалаштирмоқда. Янги технологиялар яратиш ва трансфер қилиш учун вазирликка кўмакчи сифатида “NAPA Team” масъулияти чекланган жамияти ташкил этилмоқда. Ушбу корхона инновацион ғояларни пишитиб, уларни стартап маҳсулотга айлантиради ва келгусида иқтисодиётга йўналтиради. Ҳисоб-китобларга кўра, ушбу фаолиятдан йилига 1 миллион долларлик экспорт қилиш кўзда тутилмоқда.

Президентимиз ғоялар ўз-ўзидан ишлаб чиқаришга етиб бормаслигини, бунинг учун маблағ, харидорини топиш учун кўмак зарурлигини таъкидлади. Хитойнинг “Huawei” компанияси билан ҳамкорликда тажрибадан ўтган инновацияларни жалб этиш, хорижда юрган салоҳиятли тадқиқотчиларни чақириш ва уларни қўллаб-қувватлаш бўйича зарур топшириқлар берди.

ЎзА

Матнда хатолик топдингизми? CTRL + F5 тугмасини босиб, бизга юборинг.

Skip to content

Муаллифга хатолик туғрисида хабар бериш керакми

Матндан топилган хатолик: