Home /   / Ота-оналар ярашди, болалар хурсанд

Ота-оналар ярашди, болалар хурсанд

Мажбурий ижро бюросининг Сирдарё вилояти бошқармасининг ҳудудий бўлимлари алимент ундируви билан боғлиқ ишлар юзасидан диний уламолар, маҳалла фаоллари ва қариндошлар билан профилактик ишлар олиб бормоқда. Натижада ота-оналар яраштирилиб, бахтли оилалар сафи кенгаймоқда.

Бюронинг Гулистон тумани бўлимида фуқаролик ишлари бўйича Гулистон туманлараро судининг 2016 йил 3 мартдаги Ғ.Султоновдан М.Султоновага икки фарзандининг моддий таъминоти учун ҳар ойлик иш ҳақи ва бошқа даромадларидан алимент ундириш тўғрисидаги ижро иши мавжуд эди. Бюро ходимларининг саъй-ҳаракатлари билан тарафларнинг ихтиёрий ярашувига эришилди. Шу тариқа алимент ундируви билан боғлиқ яна 57 та ижро ҳужжати юзасидан ота-оналар яраштирилди.

Шу каби хайрли ишлар натижасида ҳудудий бўлимлардаги алимент ундируви билан боғлиқ 201 та ижро ҳужжати «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги қонуннинг 40-моддаси 1-бандига асосан якунланди.

Бехзод Абдурахимов,

МИБ Сирдарё вилояти бошқармаси бошлиғининг ўринбосари

Матнда хатолик топдингизми? CTRL + F5 тугмасини босиб, бизга юборинг.

Skip to content

Муаллифга хатолик туғрисида хабар бериш керакми

Матндан топилган хатолик: