Home /   / Оила — муқаддас даргоҳ

Оила — муқаддас даргоҳ

Мамлакатимизда хотин-қизларнинг жамиятдаги нуфузини ошириш, манфаатларини ҳимоялаш, оилаларнинг мустаҳкамлиги ва бахтли яшашини таъминлаш борасида кенг кўламли ишлар қилинмоқда.

Хусусан, фуқаролик ишлари бўйича судларда 2018 йили никоҳдан ажратиш билан боғлиқ 46330 та иш кўрилган бўлса, бу кўрсаткич 2019 йилда 42350 тага тушган.

Яна бир мисол, 2020 йил 1 февралда Тошкент шаҳрида оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш мақсадида очиқ мулоқот ўтказилди. Тадбирга оиласида нотинчлик бўлган 80 дан зиёд киши ҳамда турмуш қуриш арафасида бўлган ёшлар таклиф қилинди.

Тадбирда намойиш этилган «Ота», «Фарзанд омонат» номли қисқа метражли видеофильмлар ҳамда аёллар ва вояга етмаганлар жазони ижро этиш муассасаларидан олинган видеолавҳалар ҳеч кимни бефарқ қолдирмади.

Намойишдан сўнг бу каби салбий ҳолатларнинг олдини олиш лозимлиги, эр-хотиннинг масъулияти, бир-бирининг ол­дидаги бурч ва ҳуқуқлари, бахтли ва тинч-тотув яшаш сирлари ҳақида ҳаётий мисоллар, қадриятларимиз асосида тушунтириш берилди.

Оилалар мустаҳкамлигига масъул маҳалла маслаҳатчилари ва йиғилиш иштирокчиларига «Оила – муқаддас даргоҳ» номли рисола тарқатилди.

Очиқ мулоқот, самимий суҳбат натижасида ўнта оилага қувонч, бахт ва тўкислик қайтди, энг асосийси ушбу оилаларда камол топаётган 23 та бола барча қатори ота-онаси бағрида, уларнинг меҳрига қониб вояга етадиган бўлди.

Ярашган эр-хотинларнинг судларда кўрилаётган ишлари шу ернинг ўзида тугатилди.

Бу каби тарғибот тадбирлари давом эттирилмоқда.

Жаҳонгир Базаров,

Бош прокуратура бошқарма бошлиғининг ўринбосари

Матнда хатолик топдингизми? CTRL + F5 тугмасини босиб, бизга юборинг.

Skip to content

Муаллифга хатолик туғрисида хабар бериш керакми

Матндан топилган хатолик: