Home /   / Қоидани буздингизми, жаримани тўланг!

Қоидани буздингизми, жаримани тўланг!

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси суд ва бошқа органлари ҳужжатлари ижросини таъминлаш, қарз­дорликларни бартараф этиш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Ўтган даврда асосий эътибор энергия ресурслари ҳамда алиментдан қарздорликларнинг ундирилишига қаратилган бўлса, эндиликда йўл қоидаларининг бузилиши билан боғлиқ жарималарни ундиришда кенг миқёсли тадбирлар бошлаб юборилди.

Хусусан, МИБ Тошкент шаҳар бошқармаси Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ билан ҳамкорликда ижро ҳужжатлари асосида қарздорликларни ундириш бўйича қўшма рейд тадбирларини ўтказмоқда. Тадбирлар натижасида Тошкент шаҳар ҳайдовчиларининг бошқа вилоятларда содир этган ҳуқуқбузарликлари бўйича 1 миллиард 394 миллион 579 минг 417 сўм жарималар ундирилди.

Бюронинг Тошкент шаҳар бошқармаси иш юритувидаги ижро ҳужжатлари бўйича пойтахт­нинг 20 та  марказий кўчасида ЙҲХБнинг патруль хизмат автомобилларида ўрнатилган автоматик мослама ёрдамида 5 кунда 3 725 нафар қоидабузардан 1 миллиард 143 миллион 939 минг сўм жарима ундирилди.

Шунингдек, олиб борилган тарғибот ишлари, яъни оммавий ахборот воситалари орқали жарималар ундирилаётгани борасида қилинган чиқишлардан сўнг фуқаролар ўзлари Бюро бўлимларига келиб, жарималарни тўлаётгани ҳам тадбирларнинг самараси дейишимиз мумкин. Ана шундай 1 578 нафар қоидабузар 501 миллион 384 минг сўм жаримани тўлади.

Умумий ҳисобда тадбирларнинг 5 кунида 8 105 нафар қарздор аниқланиб, 2 миллиард 394 миллион 437 минг 675 сўм миқдоридаги қарз­дорликлар ундирилди.

Шунингдек, 46 та автотранспорт воситаси эса  жарима майдончаларига жойлаштирилди. Шундан Бюронинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан қидирувда бўлган 12 та автотранспорт воситаси ҳам аниқланди.

Эслатиб ўтамиз, йўл ҳаракати қоидаларини бузиш оқибатидан келиб чиққан ҳуқуқбузарликлар учун ўз вақтида эътиборсизлик натижасида тўланмаган жарималар энди шу тартибда мажбурий ундирилади, акс ҳолда автотранспорт воситаси жарима майдончасига қўйилишига олиб келади.

Мазкур қўшма рейд тадбирлари давом этмоқда.

 

Ҳамидулла Абдуалиев,

МИБ Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи ўринбосари

Матнда хатолик топдингизми? CTRL + F5 тугмасини босиб, бизга юборинг.

Skip to content

Муаллифга хатолик туғрисида хабар бериш керакми

Матндан топилган хатолик: