Home /   / Қочоқ она

Қочоқ она

Негадир ҳар доим ижтимоий тармоқлардаги алиментчи ота, қарздор ота деган сарлавҳа остидаги маълумотларни тўғри ҳазм қиламиз, кўз ўнгимиздан ўз фарзандини ўйламайдиган бебурд оталар намоён бўлади. Бундай ҳолатга аллақачонлар кўникканмиз, лекин алиментчи оналар ҳақида ҳам биласизми?

Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманида яшовчи С.Салимова шундай оналардан бири. Оиласини сақлаб қололмаган она 3 нафар фарзандини собиқ турмуш ўртоғига қолдириб, уйдан чиқиб кетади.

3 нафар фарзанднинг отаси К.Тошқулов 2018 йил 17 январда ФИБ Қумқўрғон туман судига мурожаат қилади. Суд унинг даъвосини таъминлаб, онадан алимент ундириш тўғрисида қарор чиқаради.

Оилада ота-она ўз фарзандларига нисбатан тенг ҳуқуқ ва мажбуриятларга эгадир. Шу боис она ҳам алимент тўлашга мажбур.

Алимент тўлаш мажбурияти суд томонидан юклатилган бўлса-да, ўз вақтида алимент пулларини тўламасдан келгани сабабли алиментчи онанинг қарздорлиги 13 миллион сўмдан ошиб кетади. У бу қарздорликни бартараф этиш ўрнига, яшаш манзилидан бошқа жойга кетиб қолади.

Жорий йилнинг 22 апрель куни Мажбурий ижро бюросининг Қумқўрғон туман бўлими томонидан қарздор онага нисбатан қидирув эълон қилинди.  Тошкент шаҳридан қидириб топилган она 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси қўлланилишини тушуниб, алимент қарздорлигини тўлиқ тўлаб берди.

Ота-оналарнинг ўз фарзандларини вояга етгунларига қадар моддий таъминлаш ва тарбиялаш мажбурияти бу уларнинг болалар ва жамият олдидаги бурчларидир.

Ситора Салаева,

МИБ Ахборот-коммуникация технологияларини

жорий этиш маркази муҳандиси

Матнда хатолик топдингизми? CTRL + F5 тугмасини босиб, бизга юборинг.

Skip to content

Муаллифга хатолик туғрисида хабар бериш керакми

Матндан топилган хатолик: