Home /   / Ногиронликнинг «баҳоси» қанча?

Ногиронликнинг «баҳоси» қанча?

Республикамизда аҳолининг эҳтиёжманд қатлами, айниқса, ногиронлиги бўлган шахсларнинг ижтимоий ҳимоясини таъмилашга қаратилган тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари билан мамлакатимизда ногиронлиги бўлган шахсларнинг моддий таъминоти яхшиланиб, жамиятда уларнинг ўз ўрнини топишига муносиб шарт-шароитлар яратилмоқда.

Шунга қарамай, мазкур соҳада ишлаб, ногиронлиги бўлган шахсларга хизмат кўрсатиш, уларнинг қонуний ҳуқуқларини рўёбга чиқариш эвазига ўз ҳамёнини қаппайтириб олишнинг «ҳавоси»ни олган шахслар ҳам учраб турибди.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, жамоат ташкилотлари ва ОАВ томонидан коррупция ва суиистеъмолликларга қарши кураш бўйича олиб борилаётган ҳуқуқий тар­ғибот ишларига қарамай бу соҳада қонун бузилишлар учраб турибди. Хусусан, Балиқчи тумани кўп тармоқли марказий поликлиникаси врач травматолог ва онкологи Б.О. фуқаро Д.А.ни доимий равишда тиббий кўрикдан ўтказиб келгани ҳолда ундан касаллик тарихидан кўчирма ёзиб бериш эвазига 140 минг сўм ҳамда кейинчалик Шаҳрихон туманлараро тиббий меҳнат экспертизаси комиссияси мансабдор шахслари орқали умрбод ногиронлик гуруҳига чиқариш эвазига 200 АҚШ доллари талаб қилиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Жиноят ишлари бўйича Балиқчи туман суди томонидан фуқаро Б.О.га оид жиноят иши кўриб чиқилиб,  унга нисбатан тегишли жазо тайинланди.

Отабек АЗИМОВ,

Департаментнинг Андижон вилоят бошқармаси инспектори

Матнда хатолик топдингизми? CTRL + F5 тугмасини босиб, бизга юборинг.

Skip to content

Муаллифга хатолик туғрисида хабар бериш керакми

Матндан топилган хатолик: