Home / МИБ фаолиятидан / Наҳотки биз биргамиз!

Наҳотки биз биргамиз!

Муслимбекдан бахтли инсон йўқ. Чунки бундан бир неча ой олдин… Отаси билан онаси бир-бирига қаттиқ-қаттиқ бақириб уришишди. Бир чеккада уларни кузатиб турган Муслимбек отаси эшикни қаттиқ ёпиб чиқиб кетганида қўрққанидан йиғлаб юборди.

Укасини бағрига босганча ўкириб йиғлаётган онаси унга қарамади ҳам. Йиғлаб-йиғлаб ухлаб қолган Муслимбек кўзини очганида бувисининг олдида ётганини кўрди… Орадан кунлар ўтса-да, соғинч дилини тилкалайверди. Ахир ҳар куни кечқурун у отаси билан от-от ўйнашарди. Отаси от каби кишнайман деганда елкасига чунонам маҳкам ёпишиб олардики, бу лаҳзалар ҳатто тушларига ҳам кириб чиқади. Наҳотки энди отаси келмаса…

Бир куни онаси билан бирга баланд бинога бориб, қоғозларга бир нималарни ёзиб келишди. Кейин чиройли бир опа уларни яна хонасига чақирди. Онаси йиғлаб унга бир нималарни тушунтирди. Қизиқ, онаси йиғлаб турса, ҳалиги чиройли опа кулиб турса. Жаҳли чиқиб кетиб, қўлчаларини мушт қилиб олди. Шунда эшик очилиб, отаси кириб келса денг. Отаси кела солиб уни бағрига олди. Наҳотки бу отажони бўлса! Муслимбек отасини қучоқлаб олганча ҳеч ҳам қўйиб юборгиси келмаяпти. Отаси унга “Болам, энди бирга яшаймиз. Сизларни олиб кетишга келдим” деди.

“Оҳ, бу сўзларни эшитиш… Мурғак қалб нимани тушунади дейишади. Биз катталардан кўра меҳр, ота-она меҳри нима эканини жуда яхши тушунамиз. Билсам, чиройли опа МИБда ишларкан. Оиламизни яраштириш учун ҳаракат қилибди. Мен эса онажоним йиғласа кулаяпти деб ундан хафа бўлибман. Аслида опа отамнинг келишини билган экан-да. Пул тўламаса газ, светни ўчирадиган МИБ оталарни уйга қайтараркан, болаларинг билан яшанглар, уларга конфет, шоколад, велосипед олиб беринглар дейишаркан. Мен албатта катта бўлсам МИБчи бўламан. Ҳа айт­моқчи, онажоним қўл қўйган қоғозни сизларга кўрсатаяпман. Ўзингиз ўқиб олинг. “Фуқаролик ишлари бўйича Гулистон туманлараро суди қарорига асосан О.Ш.дан М.Ш.га даромадининг 1/3 қисми миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати ундирувчининг аризасига асосан …қонуннинг 40-моддаси 1-бандига кўра (бюронинг Гулистон шаҳар бўлими давлат ижрочиси Феруза Юсупованинг саъй-ҳаракатлари сабабли) оила ярашгани учун тамомланди”.

Шоҳиста БОЗОРБОЕВА,

МИБ Сирдарё вилояти бошқармаси катта инспектори

Матнда хатолик топдингизми? CTRL + F5 тугмасини босиб, бизга юборинг.

Skip to content

Муаллифга хатолик туғрисида хабар бериш керакми

Матндан топилган хатолик: