Home / Департамент фаолиятидан / Нақдлаштириш ортидан валютафурушлик

Нақдлаштириш ортидан валютафурушлик

Бугунги кунда аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш борасида изчил ишлар олиб борилмоқда. Ушбу жараён орқали одамлар ҳақ-ҳуқуқларини таниш билан бирга, уларда қонунларга итоаткорлик ва жиноятчиликка муросасизлик руҳини шакл­лантириш мақсадлари ҳам кўзланган.

Наманган шаҳрида яшовчи фуқаро Нозим Олимов (исм-фамилиялар ўзгартирилган) ариза билан мурожаат этиб, Чуст туманида яшовчи Диёр исмли шахс ноқонуний равишда чет эл валютасини олиш ҳамда сотиш билан шуғулланаётганлигини маълум қилди ва унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Ариза юзасидан бўлим томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Чуст шаҳрида яшовчи фуқаро Д.Бобоев ҳамшаҳарлари Фаррух Шокиров, Сайдулло Дўстматов ва Равшан Раҳимов билан олдиндан тил бириктириб, аризачининг банк плас­тик картасидаги 70 миллион сўм маблағни 3 фоизини олиб қолиш эвазига нақдлаштиришга ва нақдлаштирилган пуллар ҳисобидан ўзларидаги 8 минг 500 АҚШ долларини 67 миллион 575 минг сўмга ўтказишга келишишади. Долларфурушлар Чуст шаҳар Тошкент кўчасида жойлашган бекатда 8 минг 500 АҚШ долларини фуқаро Н.Олимовга ўтказиб, ундан банк пластик картасини олишган вақтда ушланиб, хорижий валюталар ҳамда 1 миллион 201 минг сўм пул ашёвий далил сифатида олинган.

Кўздан кечириш жараёнида фуқаро С.Дўстматовнинг ёнида 6619 АҚШ доллар, 3 миллион 600 минг сўм, фуқаро Р.Раҳимовнинг ёнида 3 500 АҚШ доллар, 14 миллион 945 минг сўм пул борлиги аниқланиб, ушбу пуллар иш қонуний ҳал бўлганга қадар вақтинча сақлаб туриш учун ашёвий далил сифатида олинган.

Тезкор тадбир якунига кўра, ҳуқуқбузарлардан жами 18 минг 619 АҚШ доллари ва 19 миллион 746 минг сўм пуллар ҳужжатлаштириб олинган.

Учала «шоввоз»га нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, суд томонидан тегишли жазо тайинланди.

Элбек Ҳакимов,

Департаментнинг Чуст туман бўлими инспектори

Матнда хатолик топдингизми? CTRL + F5 тугмасини босиб, бизга юборинг.

Skip to content

Муаллифга хатолик туғрисида хабар бериш керакми

Матндан топилган хатолик: