Home /   / Мўйноқ «нафас» ола бошлади

Мўйноқ «нафас» ола бошлади

Мўйноқ тумани аҳолиси асосан балиқчилик ва чорвачилик билан шуғулланган. Орол денгизи сувининг қайтиши натижасида овланадиган балиқ турлари ҳамда миқдори кескин камайгани сабабли балиқчилик тармоғи сусайган. Бугунги кунда туман балиқчилик, чорвачилик ва туризмга ихтисослаштирилган бўлиб, ушбу соҳаларни ривожлантириш борасида бир қатор ишлар қилинмоқда.

Жумладан, давлатимиз раҳбари 2018 йил 15-16 ноябрь кунлари  Қорақалпоғистонга ташрифи давомида Мўйноқ туманини комплекс тарзда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича бир қанча топшириқлар берди.

Шу асосда мутасадди вазирлик ва идоралар, ташкилотлар томонидан Мўйноқ тумани ҳар томонлама ўрганилиб, дастурлар ишлаб чиқилди ва 2019 йил 16 январь куни Вазирлар Маҳкамасининг «Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Қарорда 2019-2021 йиллар мобайнида таълим соҳаси инфратузилмасини, соғлиқни сақлаш соҳасини, табиий газ таъминотини яхшилаш, спорт иншоотларини қуриш, маданият ва истиҳорат боғи барпо этиш, йўлларни таъмирлаш, электр таъминоти тизимини реконс­трукция ва модернизация қилиш, ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, шаҳарсозлик, ёшлар масалалари, туризм соҳасини, қишлоқ хўжалиги, ирригация, мелиорация, геология ва экология тармоқларини, ичимлик суви ва оқава сув тармоқларини ривож­лантириш бўйича 1 трлн. 485 млрд. сўмлик чора-тадбирларни амалга ошириш белгиланган.

Бугунги кунда 62 та объектнинг қурилиш-таъмирлаш ишлари якунланиб, фойдаланишга топширилган. Ҳозир 37 та объектда ишлар давом эттирилмоқда.

Биргина мактабгача таълим соҳасида амалга оширилган ишларга назар ташласак, ўтган йили «Қазақдаря» ҚФЙдаги 9-мактабгача таълим муассасаси 2 млрд. 796 млн. сўмга реконструкция қилиниб, «Мадели» ҚФЙ, Порлитау овули ва «Мўйноқ» МФЙда давлат ва хусусий шериклик асосида 4 млрд. 507 млн. сўмлик иккита мактабгача таълим муассасаси ташкил этилди. Уларнинг ҳар бири 50 ўринли. Ҳозир «Жайҳун» МФЙ ҳудудида 60 ўринли, «Орол» МФЙда 100 ўринли болалар боғчаси қурилмоқда.

Тумандаги 1-мактабда 240 ўринли қўшимча ўқув биноси қурилди, 4, 7, 9, 12, 18, 11, 14-мактаблар ҳамда туман халқ таълими бўлими биноси янгидан қурилиб, замонавий жиҳозлар билан таъминланди.

Бугунги кунда туман марказида 315 ўқувчига мўлжалланган инновацион мактабнинг қурилиши давом этмоқда.

Абу Менгликулов, 

Бош прокуратура бошқарма бошлиғининг ўринбосари

Матнда хатолик топдингизми? CTRL + F5 тугмасини босиб, бизга юборинг.

Skip to content

Муаллифга хатолик туғрисида хабар бериш керакми

Матндан топилган хатолик: