Тезкор хабарлар
Home /   / Муштумзўрдан қонун зўр

Муштумзўрдан қонун зўр

Орамизда шундай инсонлар борки, улар куч ишлатиш йўли билан ҳар қандай масалани ҳал қиламан, деб ўйлайди. Шулардан бири Шароф Рашидов тумани, Яхтанлик маҳалласида яшовчи Эргаш Мўминовдир.

Мажбурий ижро бюросининг Шароф Рашидов туман бўлими тезкор ходимлари томонидан унинг хонадони кўрикдан ўтказилганда, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келаётгани аниқланади. Шундан сўнг давлат инспектори Э.Мўминовдан уйни кўздан кечиришга рухсат сўрайди. Бироқ хонадон соҳиби икки нафар ўғли билан биргаликда фаол қаршилик кўрсатиб, уларга тан жароҳати етказади.

Кўрик давомида хонадондан қўлбола жувоз рамаси, пичоғи, трубаси, бункери, ремени, шкифти, мотор орқа қопқоғи, 5 литр жувоз ёғи ашёвий далил сифатида олинди.

Суд ҳукмига кўра, Эргаш Мўминовга 3 йилу 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Қолаверса, суд томонидан унинг ўғиллари Элмурод Мўминов ва Ғиёс Мўминовга 3 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси берилди.

 

Жахонгир Эсанов,

МИБ Жиззах вилоят бошқармаси катта инспектори

Матнда хатолик топдингизми? CTRL + F5 тугмасини босиб, бизга юборинг.

Skip to content

Муаллифга хатолик туғрисида хабар бериш керакми

Матндан топилган хатолик: