Home /   / Муаммолар жойида ҳал этилди, айримлари назоратга олинди

Муаммолар жойида ҳал этилди, айримлари назоратга олинди

Мурожаатлар билан ишлаш, хусусан, фуқароларнинг дардига қулоқ тутиш ва муаммоларига ечим топиш бугуннинг энг устувор вазифаларидан биридир. Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари А.Мавлоновнинг Андижон шаҳри ва Хўжаобод туманида ўтказган сайёр қабулида ҳам айнан шу мақсад мужассамлашди.

Мазкур сайёр қабулда жисмоний ва юридик шахсларнинг вакиллари томонидан 209 та мурожаат қабул қилинди. Уларнинг 138 таси қаноатлантирилди ва 71 таси қўшимча текшириш учун назоратга олинди.

Мурожаатлар мазмуни таҳлилига эътибор берсак, уларнинг 3 таси кредит ажратилиши, 8 таси суюлтирилган газ баллони олиш, 8 таси ижтимоий ҳимоя борасидаги амалий ёрдам, 4 таси ичимлик суви ва 3 таси ер ажратиш билан боғлиқ муаммолар эканини кузатиш мумкин.

Хусусан, Андижон шаҳрида ўтказилган сайёр қабулда 162 та мурожаат келиб тушган бўлса, шулардан 119 таси (73,4 фоизи) жойида ҳал этилиб, 43 таси қўшимча ўрганиш (текшириш)ни талаб этгани боис, назоратга олинди.

Хўжаобод туманида эса келиб тушган 47 та мурожаатнинг 19 таси жойида ҳал этилди,     28 таси қўшимча текширув ўтказиш учун назоратга олинди.

Хусусан, сайёр қабул мобайнида 17 нафар фуқаро эшитиш мосламаси, 18 нафари қўлтиқтаёқ, 15 нафари ногиронлик аравачаси, 4 нафари маиший газ баллони билан таъминланди. Шунингдек, 18 нафар шахс даволаниш учун тиббий йўлланма билан таъминланган бўлса, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагидаги 30 нафар фуқарога банклардан имтиёзли кредит олишида амалий ёрдам кўрсатилди.

Бундан ташқари, 9 нафар ундирувчига қарздорлардан алимент пуллари ундирилишида, шунингдек, моддий ёрдамга муҳтож 6 та оилага ёрдам пуллари ажратилишида кўмаклашилди. 15 нафар ишсиз шу куни ишли бўлишди.

Худди шунингдек, 2 нафар шахснинг яшаш хонадони кадастр ҳужжатлари расмийлаштириб берилиб, 1 та маҳалла кучаси шағаллаштирилди, 2 та маҳаллага эса электр сим ёғочлари ўрнатилди.

Бахтиёр ХУДАЙБЕРДИЕВ,

Андижон вилоят прокурорининг ўринбосари

Матнда хатолик топдингизми? CTRL + F5 тугмасини босиб, бизга юборинг.

Skip to content

Муаллифга хатолик туғрисида хабар бериш керакми

Матндан топилган хатолик: