Home /   / Муаммолар ечимининг самарали тизими

Муаммолар ечимининг самарали тизими

Навоий вилояти прокурор секторларида ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, уйма-уй юриш, ижтимоий ва бошқа объектларни ўрганиш орқали муаммоларни аниқлаш ва бартараф этиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Секторларда 71 та фуқаролар йиғини ҳудудидаги 48162 та хонадонда яшовчи 230 840 нафар фуқаронинг оилавий аҳволини, ижтимоий муҳофазаси, уй-жой ва коммунал шароитини яхшилаш борасидаги ишлар самарали ташкил этилган. 

2019 йилда уйма-уй юриш давомида аниқланган 5807 та муаммо бартараф қилинган. Хусусан, Зарафшон шаҳри Даугистау қўрғонида 663 киши чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилишига, 112 кишида турли касалликлар аниқланиб, икки нафарига имтиёзли ордер, уч нафарига даволаниш учун йўлланма берилишига, олти турдаги дори-дармонлар бепул тарқатилишига эришилди.

Конимех тумани, «Саржал» ва «Янгиғозғон» ОФЙда 325 нафар фуқаро тиббий кўрикдан ўтказилди, 45 нафар бола педиатр кўригидан ўтказилиб, уч нафарига даволаш учун имтиёзли йўлланма берилди, 10 тонна сув, 100 донадан газ баллони тарқатилиб, овуллардаги 3 км. йўл текисланди.

Шу билан бирга, ижтимоий объектларда аниқланган 772 та муаммо бартараф этилган. Масалан, Қизилтепа тумани Хомработ маҳалласида 734 метрли тупроқ йўл текисланиб, шағал тўкиб берилди ҳамда еттита эски симёғоч алмаштирилди.

Шунингдек, Қизилтепа туманининг Деҳқонобод, Зарафшон туманининг Марварид, Конимех туманининг Шодибек қишлоқларида 3,5 км. йўл таъмирланди.

Вилоятдаги прокурор секторларида Президентнинг бешта ташаббусини рўёбга чиқаришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, Навоий шаҳар Навоий кўчасида тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида иккита тикув ва битта ширинлик цехи ташкил этилиб, 16 та иш ўрни яратилди.

Маҳалла аҳолиси бўш вақтини мазмунли ўтказиши учун кутубхона ташкил этилиб, ҳомийлик асосида 260 дан ортиқ китоб совға қилинди.

Бундан ташқари, Меъморлар кўчасида «Book kafe», шахмат майдончаси, спорт майдончалари қуриш ҳамда кўкаламзорлаштириш ло­йиҳалари ишлаб чиқилиб, қисқа муддатда Ташаббуслар сайилгоҳи барпо этилди.

Вилоятнинг бошқа ҳудудларида ҳам шундай эзгу ишлар давом эттирилмоқда.

Музаффар Исламов,

Бош прокуратура бошқарма катта прокурори

Матнда хатолик топдингизми? CTRL + F5 тугмасини босиб, бизга юборинг.

Skip to content

Муаллифга хатолик туғрисида хабар бериш керакми

Матндан топилган хатолик: