Home /   / Миллат борлиги ва буюклигининг тимсоли

Миллат борлиги ва буюклигининг тимсоли

Эрксевар шоир, машъум қатағон йилларининг қурбони Чўлпон таъбири билан айтганда, адабиёт яшаса, миллат яшайди. “…Қаҳрамонона умид, қаҳрамонона ҳис ва қаҳрамонона ғайрат – барчалари тарихий адабиётнинг натижасидан бошқа нарса эмас”.

Бинобарин, Давлатимиз раҳбари тараққиётимиз янги босқичининг илк кунларидан бошлаб адабиёт ва адибларга алоҳида эътибор қаратиб келмоқда, уларга ғамхўрликнинг олий намунасини кўрсатмоқда.

Бугунги куннинг мавжуд қийинчиликлари, турли муаммоларига қарамасдан, пойтахтимиздаги Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғида қисқа фурсатда барпо этилган Адиблар хиё­бони бу борадаги навбатдаги залворли қадам бўлди.

Бу маскан нафақат адабиёт аҳли ва талабалар, балки эзгу ниятли барча инсонлар интиладиган, зиё­рат қиладиган табаррук жойга айланди.

Адиблар хиёбони эса барчани ана шундай бебаҳо хазинадан баҳраманд бўлишга, ноёб истеъдодларнинг руҳига, улар сиймосида халқимизга ҳурмат бажо этишга чорлайди.

Шу боис, 27 май куни Бош прокуратура, унинг ҳузуридаги Академия ҳамда “Huquq” газетаси таҳририяти ходимлари машҳур адибларимиз, жамоатчилик вакиллари ҳамроҳлигида Адиблар хиёбонида бўлди.

Ташриф асносида прокуратура органлари вакиллари мазкур мўътабар масканда амалга оширилган ишлар ва яратилган шароитлар билан танишиш баробарида адабиётнинг ҳаётимизда тутган ўрни, олдимизга қўйилган буюк мақсадларга эришишда бу ноёб воситанинг аҳамияти хусусида зиёлилар билан суҳбатлашди.

Буюк аждодларимиз руҳига эҳтиром тимсоли сифатида улар ҳайкали пойига гуллар қўйилди.

Бош прокуратура Матбуот хизмати

Матнда хатолик топдингизми? CTRL + F5 тугмасини босиб, бизга юборинг.

Skip to content

Муаллифга хатолик туғрисида хабар бериш керакми

Матндан топилган хатолик: