Тезкор хабарлар
Home /   / Мендан кетгунча…

Мендан кетгунча…

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 июлдаги «Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорида йўлларни сақлаш ва уларни йўл белгилари, ахборот кўрсаткичлари, йўл ҳаракатини тартибга солишнинг бошқа техник воситалари билан жиҳозлаш бўйича ўрнатилган талабларга сўзсиз риоя этилишини таъминлашга ҳам алоҳида эътибор қаратилган.

Сабаби, йўл белгилари ва йўл чизиқлари, аввало, ҳаракат иштирокчиларига аниқ маълумотлар бериб, уларнинг хавфсиз ҳаракатланишини таъминлайди. Белгиларнинг аниқ ва кўринарли тарзда жойлашиши, уларнинг нур қайтарувчи махсус қопламалардан фойдаланилган ҳолда тайёрланиши ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини ошириб, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олишга хизмат қилади.

Қарор талаби асосида ижобий ишлар амалга оширилаётганига шубҳамиз йўқ. Бироқ чекка ҳудудларни қўя турайлик, пойтахтимиздаги баъзи йўлларга чизилган махсус чизиқ, белгиларнинг қисқа вақтда ранги ўчиб кетиши, уларни бўяшда «мендан кетгунча» қабилида муносабатда бўлинаётганидан далолат эмасми?

Жумладан, жорий йилнинг 4 март куни Тошкент шаҳрининг Мустақиллик ва Шаҳрисабз кўчалари чорраҳасида пиёдалар ўтиш жойининг бўялиши жараёнида шундай ҳолатни гувоҳи бўлдик. Жараённи кузатар эканмиз бу ерда сифатсиз иш олиб борилаётгани яққол кўриниб қолди. Фикримизнинг исботини суратлардан ҳам англаб олишингиз мумкин.

Биз бу билан тирноқ ичидан кир қидириш фикридан йироқмиз. Айтмоқчи бўлганимиз, бундай кўз илғамасдек туюлган ҳолатлар амалга оширилаётган улкан бунёдкорлик ишларига соя солиб қўймасин.

Матнда хатолик топдингизми? CTRL + F5 тугмасини босиб, бизга юборинг.

Skip to content

Муаллифга хатолик туғрисида хабар бериш керакми

Матндан топилган хатолик: