Home /   / Манзилига етмаётган нашрлар

Манзилига етмаётган нашрлар

Ҳарбий прокуратура органлари томонидан вазирликлар ва идоралар билан ҳамкорликда ҳарбий хизматчиларнинг ҳаётий ва профессионал кўникмаларини маърифат асосида қалбига сингдириш, билимларини доимий ошириб бориш мақсадида газета, журнал ҳамда бошқа нашрларга ҳарбий қисм ва муассасаларга жамоавий ҳамда якка тартибдаги обуналар ташкил этилган. Бироқ бу борадаги ишлар устидан етарлича назорат ўрнатилмагани оқибатида матбуот тарқатувчи корхоналар ва масъулияти чекланган жамиятлар обуна бўлинган нашрларни ўз вақтида ёхуд тўлиқ етказиб бермагани аниқланди.

Жумладан, Термиз ҳарбий прокуратураси назорат ҳудудида жойлашган Мудофаа вазирлиги тизимидаги ҳарбий қисм ва муассасаларда 2019 йил учун обуна бўлинган нашрларнинг ўз вақтида етказилишини ўрганганда матбуот тарқатувчи корхоналар ва МЧЖлар шартномада кўрсатилган мажбурия­тини тўлиқ бажармасдан 7 номдаги газета ва журнални обуна сонидан кам миқдорда етказиб келаётгани аниқланган.

Хусусан, «Матбуот тарқатувчи» шўъба корхонасининг Сариосиё ва Шеробод туман бўлимлари ҳарбий қисмларга жорий йилнинг ўтган даврида жами 11 млн. 346 минг сўмлик газета, журнал ва бошқа нашрларни етказиб бермаган.

Ўрганиш натижасига кўра «Матбуот тарқатувчи» шўъба корхонасининг Шеробод тумани бўлимидан 9 млн. 355 минг сўм, Сариосиё тумани бўлимидан 1 млн. 991 минг сўм ва Денов тумани бўлимидан 8 млн. 234 минг 180 сўм моддий зарар ихтиёрий равишда ҳарбий хизматчиларга қайтарилиши, шунингдек, «Матбуот янгилик­лари» МЧЖ томонидан 6 млн. 250 минг сўмлик газета, журнал ва бошқа нашрлар ҳарбий қисмларга етказиб берилишига эришилди. 2400 нафар ҳарбий хизматчининг бузилган ҳуқуқлари тикланиб, прокурор назорати ҳужжатлари киритилди.

Шукуржон Тошматов,

Термиз ҳарбий прокурори

Матнда хатолик топдингизми? CTRL + F5 тугмасини босиб, бизга юборинг.

Skip to content

Муаллифга хатолик туғрисида хабар бериш керакми

Матндан топилган хатолик: