Home / Департамент фаолиятидан / Мактаб ҳовлисида пора олди

Мактаб ҳовлисида пора олди

— Бизда иш йўқ… Бошқа мактабга жойлаштираман…

— Ёрдам қилинг…

— Ёрдам қиламиз. Аммо харажати бор. Уч юз бўлади…

Шу тариқа Қарши шаҳридаги 23-ўрта мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари М.Ш. фуқаро Ў.С.дан уни Қарши шаҳридаги мактаблардан бирига ўқитувчи вазифасига ишга жойлаштириш эвазига 300 АҚШ доллари талаб қилди.  Ва шундоққина мактаб ҳовлисининг ўзида 250 АҚШ долларини олаётган маҳал департаментнинг вилоят бошқармаси ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органлар ходимлари томонидан қўлга олинди.

Бугун жамиятимизда коррупцияга қарши кенг кўламли кураш олиб борилаяпти. Аммо фуқароларга бу борада тўғри тушунча берилмас экан, жиддий натижага эришиш мушкул. Афсуски, мактабдек қутлуғ даргоҳда пора олган, устоз деган улуғ номга доғ туширган М.С. каби кишилар ислоҳотларимиз йўлига ғов бўлишаяпти. Шуларни ўйлаган Ў.С. ўз вақтида тегишли идораларга мурожаат қилган эди…

Қонун ҳукми қатъий. М.С.га суд ҳукми билан тегишли тартибда жазо тайинланди.

Лазиз ТЎЛҚИНОВ,

Департаментнинг Қашқадарё вилоят бошқармаси

катта инспектори

Матнда хатолик топдингизми? CTRL + F5 тугмасини босиб, бизга юборинг.

Skip to content

Муаллифга хатолик туғрисида хабар бериш керакми

Матндан топилган хатолик: