Home /   / Кутилаётган ўзгаришлар

Кутилаётган ўзгаришлар

DASTUR VA IJRO.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 январдаги фармони билан умумий қиймати 16,9 триллион сўм ва 8,1 миллиард АҚШ долларига тенг лойиҳаларни амалга оширишни назарда тутувчи 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастури билан бешта устувор йўналиш бўйича 274 та чора-тадбирлар ва вазифалар белгилаб берилди.

Хусусан, Ҳаракатлар стратегияси бўйича давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштиришнинг устувор йўналишлари сифатида демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва мамлакатни модернизация қилишда Олий Мажлис палаталари, сиёсий партияларнинг ролини янада кучайтириш, давлат бошқаруви тизимини ислоҳ қилиш, жамоатчилик бошқаруви тизимини такомиллаштириш мақсадида 34 та вазифалар амалга оширилиши кўрсатилди.

Қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилишнинг устувор йўналишлари сифатида суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш, суднинг нуфузини ошириш, суд тизимини демократлаштириш ва такомиллаштириш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишонч­ли ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлаш, маъмурий, жиноят ва жиноят-процессуал қонунчиликни такомиллаштириш, жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш тизимини такомиллаштириш, суд-ҳуқуқ тизимида қонунийликни янада мустаҳкамлаш, ҳуқуқий ёрдам ва юридик хизмат кўрсатиш тизимини такомиллаштириш мақсадида 15 та устувор вазифалар амалга оширилиши белгиланди.

Шунингдек, иқтисодиётни ривожлантириш ва фаол инвестиция жалб этиш, ижтимоий соҳани ривожлантириш, хавф­сизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш ҳамда чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий ташқи сиёсатни амалга ошириш соҳасидаги устувор йўналишлар сифатидаги муҳим вазифалар ҳам Давлат дастуридан жой олган.

Давлат дастурининг 32 та банди бўйича вазифаларнинг амалга оширилиши ва лойиҳаларнинг ишлаб чиқилишида Бош прокуратура ва унга бўйсунувчи тузилмалар иштирокининг белгиланиши прокуратура органлари нафақат назорат, балки давлат дастурининг амалга оширилишида ҳам етакчи идора бўлиши лозимлигини кўрсатади.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг Тошкент вилоятида Давлат дастурида назарда тутилган тадбирлар, айниқса, мамлакатимиз ҳудудларининг ижтимоий ривожланиш даражасини ошириш соҳасидаги тадбирларнинг самарали ва ўз вақтида ижро этилишини таъминлаш учун, бундан ташқари, Ўзбекистон Республикасининг халқаро рейтинглардаги ва алоҳида таркибий индикаторлардаги ўрнини яхшилаш, хусусан, Иқтисодий эркинлик индекси бўйича давлатнинг яхлитлиги ҳамда бизнес эркинлиги кўрсатгичларида, «Doing business» индекси бўйича контрактлар ижросини таъминлаш кўрсаткичларида, Ҳуқуқ устуворлиги индекси бўйича коррупция­нинг йўқлиги, асосий ҳуқуқларни ҳимоя қилиш, ҳокимият инс­ти­тут­ларининг шаффофлиги, норасмий одил судлов, қонунларга риоя этиш кўрсаткичларида, Коррупцияни қабул қилиш индекси кўрсаткичларида, Жаҳон мамлакатлари демократияси индекси бўйича фуқаролар эркинлиги кўрсаткичларида юқори даражага эришиш учун масъул этиб белгиланиши бунинг исботидир.

 

Исломбой Самиев,

Сирдарё вилоят прокуратураси бўлим бошлиғи

Матнда хатолик топдингизми? CTRL + F5 тугмасини босиб, бизга юборинг.

Skip to content

Муаллифга хатолик туғрисида хабар бериш керакми

Матндан топилган хатолик: