Home /   / Коррупциясиз қурилиш: унга эришиш мумкинми?

Коррупциясиз қурилиш: унга эришиш мумкинми?

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 майдаги “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони турли соҳа ва йўна­лиш­ларда коррупцияни бартараф этишга қаратилган. Хусусан, 2017-2018 йиллар ва 2019 йилнинг 6 ойи мобайнида қурилиш соҳасида 250 дан ортиқ жиноят иши қўзғатилиб, 318 киши жиноий жавобгарликка тортилган.

Таҳлилларга кўра, жиноят содир этганларнинг 179 нафари мансабдор шахслар бўлса, қолган 139 нафари давлат хизматчилари ва фуқаролардир.

Фармон ижросини таъминлаш мақсадида Бош прокуратура томонидан “Коррупциясиз соҳа” лойиҳасини амалга ошириш бўйича вазифалар белгиланди. Жумладан, Бош прокуратура раҳбарлигида вазирлик ва идоралар вакилларидан иборат ишчи гуруҳ тузилиб, коррупцияга қарши чора-тадбирларни амалга ошириш механизмлари ишлаб чиқилди. Ишчи гуруҳ қурилиш соҳасида фаолият юритиб келаётган буюртмачилар, лойиҳачилар, қурилиш соҳасида назорат инспекцияси ходимлари, қурилиш пудрат ташкилотлари ва тадбиркорлар ўртасида коррупцияга қарши аноним сўровлар ўтказмоқда.

Фармонда қайд этилган вазифаларнинг тўлақонли ижро этилиши юртимизда коррупцияни батамом бартараф этишга хизмат қилади.

Абдураҳим Муҳиддинов,

Бош прокуратура бошқарма прокурори

Матнда хатолик топдингизми? CTRL + F5 тугмасини босиб, бизга юборинг.

Skip to content

Муаллифга хатолик туғрисида хабар бериш керакми

Матндан топилган хатолик: