Home / БОШ ПРОКУРАТУРАДА / Кенг қамровли масалалар муҳокама қилинди

Кенг қамровли масалалар муҳокама қилинди

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев Россия Федерациясининг Тергов қўмитаси раиси Александр Бастрыкин билан учрашди.

Учрашув давомида делегация вакилларига мамлакатимиз ҳаётининг барча жабҳаларида, хусусан, суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳақида маълумот берилди.

Учрашув иштирокчилари томонидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси билан Россия Федерацияси Тергов қўмитаси ўртасидаги ҳамкорлик профессионал алоқаларни йўлга қўйиш ва шартномавий-ҳуқуқий базасини кенгайтириш орқали изчиллик билан ривожланаётгани таъкидланди.

Тарафлар ўзаро манфаатли бўлган кенг қамровли масалаларни муҳокама қилдилар ва идоралараро ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича фикр алмашдилар.

Учрашув якунида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси билан Россия Федерацияси Тергов қўмитаси ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим ҳамда 2020-2021 йилларга мўлжалланган идоралараро ҳамкорлик дастури имзоланди.

Ушбу ҳужжатлар ҳуқуқий соҳада ахборот ва тажриба алмашиш орқали икки томонлама ҳамкорликнинг ривожланишини янги босқичга кўтаришга хизмат қилиши таъкидланди.

Россия делегациясининг ташрифи алоқаларни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш йўлида муҳим қадам бўлгани қайд этилди.

Бош прокуратуранинг жамоатчилик

билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими

Матнда хатолик топдингизми? CTRL + F5 тугмасини босиб, бизга юборинг.

Skip to content

Муаллифга хатолик туғрисида хабар бериш керакми

Матндан топилган хатолик: