Home /   / КАРАНТИН: қоидаларга риоя қилинмаса жиноят иши қўзғатилади

КАРАНТИН: қоидаларга риоя қилинмаса жиноят иши қўзғатилади

Ўзбекистонда 25 март кунига кўра коронавирус инфекциясини юқтириб олган фуқаролар сони 56 нафарга етди.

Юзага келган вазиятдан келиб чиқиб, нарх-наво барқарорлигини таъминлаш, товарларга ажиотаж талаб вужудга келишининг олдини олиш борасида Бош прокуратура, вилоят прокуратураларида ташкил этилган  штаблар, туман-шаҳар прокуратураларида ташкил этилган ишчи гуруҳларда 1 800 нафар прокуратура, Департамент ходимлари ҳамда бошқа идоралар вакиллари фаолият юритмоқда.

Жорий йилнинг 24  март  куни  Департамент  ташаббуси  билан  3,42  тн.  картошка,  4,7  тн.  пиёз, 1,26  тн.  гуруч,  5  тн.  ун,  0,2  тн.  шакар,  3,02  тн.  пахта ёғи,  0,2  тн.  макарон,  0,3  тн.  помидор,  2 600   дона  қолипли  нон,  100  боғ  кўкат,  87 505  дона  тиббиёт  ниқоби, 200  дона  тиббиёт  қўлқопи,  1000  дона  антисептик  воситалар, 1100  дона  совун  ва 1  тн. исириқ  тадбиркорлар  томонидан  аҳолига беғараз тарқатилди.

17-24  март  кунлари  Департамент ва  Давлат солиқ қўмитаси томонидан олиб борилган тадбирларда 645 та ҳолатда жами 1 млрд. 735,7 млн. сўмлик маҳсулотларни  қиммат нархларда сотиш ҳолатлари аниқланиб, ушбу товарларнинг арзон нархларда аҳолига сотилиши таъминланди.

Прокуратура органлари томонидан 215 та деҳқон бозори, 3 010 та дорихона, 7 554 та озиқ-овқат маҳсулотлари савдоси билан шуғулланувчи корхона ва савдо дўкони раҳбарлари маҳсулотлар нархларини асоссиз оширмаслик тўғрисида расман огоҳлантирилди.

Аҳоли орасида асоссиз саросима ва ўринсиз ваҳималарнинг олдини олиш мақсадида карантин ва чеклов тадбирларини бузганлик ҳамда касаллик ўчоғига борганлик ва беморлар билан мулоқотда бўлганлик ҳақидаги маълумотларни яширганлик учун жиноий жавобгарлик мавжудлиги юзасида 360 дан ортиқ тарғибот тадбирлари ўтказилди.

Карантин қоидаларига риоя этмаслик ҳолатлари юзасидан 3 та жиноят иши ва 87 та маъмурий иш (2020 йил 24 март ҳолатига) қўзғатилган.

Масалан, Қорақалпоғистон Республикаси ИИБ ТБ томонидан фуқаро Ш.Р.га, Самарқанд вилоят ИИБ ТБ томонидан фуқаролар Т.Э. ва А.А.га нисбатан ЖКнинг 25, 2571-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, Урганч шаҳрида яшовчи З.А. ва А.Х. уй шароитидаги карантин қоидаларини бузганлиги учун МЖтКнинг 54-моддаси билан маъмурий жавобгарликка тортилган.

Парда Нарзиев,

Бош прокуратура бошқарма катта прокурори

Матнда хатолик топдингизми? CTRL + F5 тугмасини босиб, бизга юборинг.

Skip to content

Муаллифга хатолик туғрисида хабар бериш керакми

Матндан топилган хатолик: