Home /   / Ижтимoий ҳимoя – уcтувop вaзифa

Ижтимoий ҳимoя – уcтувop вaзифa

Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ҳарбий хизматчиларининг ҳамда уларнинг оила аъзоларининг ижтимоий муҳофазасига доир қонун ҳужжатлари ижросини таъминлаш ҳарбий прокуратура органларининг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.

2020 йилнинг май ойида Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурорининг ташаббуси билан Тошкент шаҳри ва вилоятида жойлашган Мудофаа, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари, Қоровул қўшинлари, Миллий гвардия тизимидаги ҳарбий қисм ва муас­сасаларда мазкур йўналишдаги қонунчилик ижроси ўрганилди.

Таҳлил натижасида 69 нафар ҳарбий хизматчининг фарзанди тиббий меҳнат экспертиза комиссиялари хулосасига кўра 1 ва 2-гуруҳ ногирони деб топилган бўлса-да, улардан амалдаги қонунчиликка зид равишда даромад солиғи умумий тартибда ундириб келинаётгани аниқланди.

Қонунчиликка кўра Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 июндаги «Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси тўғрисида»ги фармонига асосан 2019 йил 1 январдан бошлаб барча фуқаролар учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ягона ставкасини 12 фоиз миқдорида жорий этиш белгиланиб, айрим тоифадаги фуқароларнинг меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 1,41 баравари миқдоридаги даромадларини солиқдан озод қилишнинг амалдаги тартиби сақлаб қолинган.

Мазкур тартиб Солиқ кодексининг 380-моддасида ўз аксини топиб, унга кўра болалигидан ногирон бўлган шахс, доимий парваришни талаб этадиган фарзанди билан бирга яшаб, уни тарбиялаётган ота ёки онанинг даромадига камайтирилган ҳолда солиқ солиниши назарда тутилган.

Мазкур тоифадаги ҳарбий хизматчиларга эса солиқ имтиёзи татбиқ этилмасдан, даромад солиғи умумий тартибда ундириб келиниб, ҳарбий хизматчиларнинг ҳуқуқлари бузилган.

Ўрганиш натижасига кўра Тошкент ҳарбий прокуратураси томонидан назорат ҳудудида жойлашган барча тоифадаги қўмондонликларга хат киритилиб, ногирон фарзанди мавжуд ҳарбий хизматчиларга қонунда белгиланган солиқ имтиёзларини 2020 йил июнь ойидан татбиқ этиш йўлга қўйилди ҳамда 69 нафар ногирон фарзандни тарбиялаётган ҳарбий хизматчининг охирги ойлик иш ҳақидан ортиқча ундирилган жами 7 млн. сўмдан ортиқ даромад солиғи қайтарилиб, уларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланди.

Шунингдек, солиқ қонунчилигининг мазкур нормаси қўлланмаслиги оқибатида 2019 йил 1 январдан буён мазкур тоифадаги ҳарбий хизматчилардан ортиқча ушлаб қолинган даромад солиғини қайта ҳисоблаш ҳамда қайтариш чоралари кўрилмоқда.

Юқоридаги ҳолатлар республикамизнинг бошқа вилоятларида ҳам ҳарбий прокуратуралар томонидан ўрганилмоқда.

 Сарвар МУХИТДИНОВ,

Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурорининг ўринбосари

Матнда хатолик топдингизми? CTRL + F5 тугмасини босиб, бизга юборинг.

Skip to content

Муаллифга хатолик туғрисида хабар бериш керакми

Матндан топилган хатолик: