Home / Департамент фаолиятидан / Ислоҳотларга кўмак бўлайлик!

Ислоҳотларга кўмак бўлайлик!

Айни вақтда мамлакатимизда давлат бошқарувини такомиллаштириш ҳамда демократлаштириш, аҳо­лининг турмуш даражаси ва сифатини ошириш, ҳудудларни комплекс ривожлантириш борасида кенг кўламли ислоҳотлар изчил амалга оширилмоқда. 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг самарали рўёбга чиқарилиши эса мамлакатда қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш, демократик, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ҳамда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилишга қаратилган қонун ҳужжатларини сўзсиз ижро этиш учун прокуратура органларининг куч ва имкониятларини тўлиқ сафарбар қилишни тақозо этади.

Мазкур жараёнда аҳолининг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш, тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва ҳудудларни комплекс ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирларнинг самарадорлигига салбий таъсир этувчи ҳуқуқбузарликларнинг сабаб ва шарт-шароитларини ўз вақтида аниқлаш ҳамда бартараф этиш борасидаги фаолиятни янада такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 майдаги «Бюджет маблағларидан фойдаланиш самарадорлигини тубдан ошириш ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш механизмларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Со­лиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти этиб қайта ташкил қилинди.

Департамент органлари томонидан фармон талабларидан келиб чиққан ҳолда, иқтисодий жиноятларга ва коррупцияга, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тар­қатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича фаолиятни комплекс таҳлил қилиш ҳамда қонунчиликни ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини янада такомиллаштириш борасида 18 та таклиф ишлаб чиқилди. Улардан 2 таси Ўзбекистон Республикаси қонунларида, 6 таси Президент ҳужжатларида, 2 таси ҳукумат қарорларида ва 8 таси қонун­ости ҳужжатларида ўз ифодасини топди.

Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларининг жиддий бузилиши билан боғлиқ 566 та, шу жумладан, чет эл инвесторларининг манфаатларига қарши ҳаракатлар юзасидан 14 та ҳолатда жиноят ишлари қўзғатилди. 8 217 та тадбиркорлик субъектига амалий ёрдам кўрсатилиши натижасида 8 740 та янги иш ўрни яратилди.

Импорт ҳажмини оптималлаштириш, импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш ҳамда маҳаллий ишлаб чиқарувчилар билан импортёрлар ўртасида кооперацияни ривожлантириш бўйича Департаментда идоралараро ишчи гуруҳ тузилди. Мазкур гуруҳ томонидан импорт ўрнини босувчи маҳаллий маҳсулотлар юзасидан 98 та кооперация шарт­номаларини тузишда амалий кўмак бериш орқали 5,7 миллион АҚШ доллари миқдоридаги валютанинг четга чиқиб кетишининг олди олинди. Шунингдек, божхона имтиёзларидан ноқонуний равишда ва асоссиз фойдаланганлик, давлат манфаатларига зид равишда битимлар тузиш ҳамда импорт товарларни ноқонуний равишда реализация қилиш билан боғлиқ 107 та жиноят иши қўзғатилди. Ҳуқуқбузарлар томонидан 24 та ҳолатда божхона тўловлари бўйича берилган 22,3 миллиард сўмлик имтиёзлардан асоссиз фойдаланилганлиги, 15 миллиард сўмлик бюджет маблағлари талон-торож қи­линганлиги, 1,7 триллион сўмлик маҳсулотлар нақд пулга сотилиб, банкка инкассация қи­линмаганлиги, 76,4 миллиард сўмлик солиқларни тўлашдан бўйин товлаганлик ҳолатлари фош этилди.

Бюджет маблағларини талон-торож қилиш ва улардан мақсадсиз фойдаланиш, со­лиқ ва бош­қа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлашга қарши курашиш йўналишида 7 440 та ҳуқуқбузарлик аниқланиб, 4 322 та жиноят фош этилди. 3 487 та маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида иш юритилди.

«Қонуний тадбиркорлик — иқтисодий барқарорлик пойдевори» шиори остида олиб борилган 34,3 мингдан ортиқ профилактик тадбирлар натижасида 3215 нафар шахс ёки 2017 йилга нисбатан 963 тага (2 252) кўп яширин ишлаб чиқарувчи тадбиркорлар фао­лия­ти қонунийлаштирилди. Шу­нинг­дек, 732 та яширин цехлар фаолияти қонунийлаштирилиб, 3 364 та янги иш ўрни яратилди. Бунинг натижасида яширин цехларни ташкил этиш билан боғлиқ жиноятлар ўтган йилга нисбатан 21 фоизга камайди.

Валюта «қора бозор»ларида кенг қамровли тезкор тадбирлар ташкил қилиниб, 458 та жиноий, 2 146 та маъмурий иш қўзғатилди. Ноқонуний муомаладаги 3,5 миллион АҚШ доллари ва 9,3 миллиард  сўм эквивалентига тенг пул маблағлари ашёвий далил сифатида олиб қўйилди. Хорижий ва миллий валюта банкнотларини қалбакилаштириш билан боғлиқ 57 та жиноят фош этилди.

Ижтимоий аҳамиятга эга бўлган товарлар нархларини манипуляция қилиш, уларга бўлган сунъий танқислик ва талабни вужудга келтириш, шу­нинг­дек, сифатсиз дори воситалари ва тиббиёт буюмларининг муомалага чиқарилиши билан боғлиқ ғайриҳуқуқий ҳаракатларга қарши курашиш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Жумладан, истеъмол бозорини ҳимоя қилиш, деҳқон бозорларида коррупцияга қарши курашиш ва сунъий талабларни вужудга келтирган гуруҳлар фаолиятига чек қўйиш билан боғлиқ 95 та жиноят иши қўзғатилди. Деҳқон бозорларида «Элга хизмат» ва «Хизмат — беминнат» савдо-харид корхоналари махсус расталарининг ташкил этилиши ва тўсқинликсиз фаолият юритилиши таъминланиб, маҳсулотларнинг тадбиркорлик расталарига нисбатан 20-40 фоизга арзонлаштирилган тартибда сотилиши ташкиллаштирилди. Байрамлар арафасида 169 та бозор ва 61 та аҳоли гавжум бўлган маҳаллада арзонлаштирилган маҳсулотлар ярмаркалари ташкил этилиб, «ишлаб чиқарувчидан — харидорга» тамойили асосида маҳсулотларнинг ортиқча устамаларсиз сотилиши таъминланди.

Департаментда ва ҳудудий бошқармаларнинг навбатчи қисмларида дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларининг ноқонуний савдоси билан боғлиқ мурожаатларни қабул қилиш бўйича «Ишонч теле­фон»­лари ташкил этилди. Дори-дармон воситаларининг ноқонуний муомаласи билан боғлиқ жиноятларни фош этиш борасида мутасадди идоралар билан ҳамкорликда тезкор тадбирлар олиб борилиб, аниқланган ҳар бир ҳолатга қатъий муносабат билдирилмоқда. Хусусан, сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситалари ва тиббиёт буюмлари айланмаси билан боғлиқ 153 та жиноят фош этилди. Дори-дармон воситаларини сотиш қоидаларини бузишга оид 69 та жиноят иши қўзғатилиб, 1,2 миллиард сўмлик маҳсулотлар олиб қўйилди. Дори-дармон ва ижтимоий муҳим турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини бел­гиланган нарх­лардан қиммат сотиш билан боғлиқ 1 868 та ҳуқуқ­бузарлик ҳолати аниқланиб, 890 миллион сўмлик ашёвий далиллар олиб қўйилди. Расмийлаштирилган ҳужжатлар чора кўриш учун ваколатли ор­ганларга юборилди.

Хулоса қиладиган бўлсак, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари жорий йилда ҳам Давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзоларига 2018 йилда амалга оширилган асосий ишлар якуни ва Ўзбекистон Республикасини 2019 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг устувор йўналишларига бағишланган Мурожаатномасида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, янги солиқ концепциясини ҳаётга татбиқ этиш, «яширин» иқтисодиётга қарши курашиш, бизнес юритиш учун янада қулай шароитлар яратишга, шунингдек, ўзимизда ишлаб чиқарилган ва импорт қилинаётган юқори ликвидли маҳсулотлар ишлаб чиқарувчиларни ҳар томонлама қўл­лаб-қувватлаш борасидаги фаолиятини жадал давом эттиради.

Умиджон Муҳамедов,

Бош прокуратура ҳузуридаги

Департамент бошлиғининг

биринчи ўринбосари

Матнда хатолик топдингизми? CTRL + F5 тугмасини босиб, бизга юборинг.

Skip to content

Муаллифга хатолик туғрисида хабар бериш керакми

Матндан топилган хатолик: