Home /   / Ишончни оқлаш муҳим

Ишончни оқлаш муҳим

Хоразм вилоят прокурори, 2-сектор раҳбари Жаҳонгир Хатамов томонидан навбатдаги сайёр қабул Ҳазорасп тумани Каврак қишлоғида ўтказилди. Қабулда 55 нафар фуқаро ўз муаммолари бўйича мурожаат қилди. Уларнинг 13 таси жойида ҳал қилинди. Хусусан, 2 нафар эҳтиёжмандга ногиронлик аравачаси, 1 нафар фуқарога эшитиш мосламаси, 2 нафар фуқарога тиббий кўрикдан ўтиш учун бепул йўлланма ажратилиши таъминланди. 3 нафар фуқарони ишга жойлаштириш чоралари кўрилди. 2 нафар фуқарога ёшга доир пенсия тайинланиши бўйича амалий ёрдам кўрсатилди. 3 нафар фуқаро суюлтирилган газ баллонларига эга бўлди.

Шунингдек, 5 нафар фуқаронинг мурожаати қўшимча текширишни тақозо этгани туфайли вилоят прокурори номига аризалари қабул қилинди. 10 нафар фуқаронинг мурожаатини ҳал қилиш бўйича тегишли ташкилотларнинг мутасаддиларига топшириқлар берилди.

Таъкидлаш жоизки, белгиланган график асосида ташкил қилинаётган сайёр қабуллар юртдошларимизга ўз фикрларини эмин-эркин билдириш имконини бермоқда. Қонун ҳимоячилари оддий одамларни тинглаётгани, ҳеч бир мурожаат беэътибор қолмаётгани фуқаролар ишончини оширмоқда.

Хусусан, Бош прокуратура раҳбарияти томонидан жорий йилнинг ўтган даврида Хоразм вилоятида ўтказилган 3 та сайёр қабул жараёнида 207 нафар фуқаронинг мурожаати қабул қилинди. Уларнинг 15 таси қаноатлантирилди, 86 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди.

Бугун юртдошларимиз прокуратура органларига ўз муаммоларининг ечим топишига ишонч билан мурожаат қилмоқдалар. Ҳар бир мурожаат ортида инсон тақдири тургани инобатга олиниб, уларни жойида ҳал қилиш чоралари кўрилмоқда, ҳар бир масала қонуний ечим топиши кафолатланмоқда.

Қўчқор РАҲИМОВ, 

Хоразм вилоят прокурорининг катта ёрдамчиси

Матнда хатолик топдингизми? CTRL + F5 тугмасини босиб, бизга юборинг.

Skip to content

Муаллифга хатолик туғрисида хабар бериш керакми

Матндан топилган хатолик: