Home /   / Иш ҳақи ундириб берилди

Иш ҳақи ундириб берилди

Сўнгги йилларда юртдошларимизнинг прокуратура органларига мурожаатлари анча кўпайди.

Жойларда ечимини кутаётган муаммолар борлиги, айрим идоралар мансабдорлари ҳали ҳам фуқароларнинг мурожаатларига эътиборсизлик билан қараётгани бор гап. Ҳолбуки, мутасаддилар зиммасидаги бурчни унутмаса, оддий инсонлар муаммосига ечим излаб юрмаган, бузилган ҳуқуқларини тиклашда ёрдам сўраб прокуратура органларига мурожаат қилмаган бўлар эди. Шуларни ҳисобга олиб, вилоят прокуратураси томонидан юридик ва жисмоний шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Хусусан, Жиззах вилояти Арнасой тумани “Чўлқувар” ҚФЙда яшовчи Шерали Бастамов ва бошқаларнинг Самарқанддаги «Ипак йўли» туризм хал­қаро университети биносида амалга оширган қурилиш-монтаж ишлари учун “Самтехностройинвест” МЧЖдан 317 миллион сўм иш ҳақини ундиришда ёрдам беришни сўраб вилоят прокурори номига йўллаган мурожаати ўрганиб чиқилди. Вилоят прокуратурасининг аралашуви билан 317 миллион сўмлик иш ҳақининг 300 миллион сўми “Самтехностройинвест” МЧЖ таъсисчиси Мизроб Тошовдан ундириб берилиши таъминланди. Аризачилар қолган 17 миллион сўм иш ҳақини бажарилмай қолган ишлар эвазига олишдан воз кечиши ва бунинг учун қурилиш ташкилотига нисбатан бирон-бир эътирози йўқлигини билдиришди.

Умуман олганда, вилоят прокуратураси томонидан фуқароларнинг мурожаатлари ўз вақтида ўрганилиб, муаммолари вақтида қонуний ҳал этилаётгани аҳолининг миннатдорлигига сабаб бўлмоқда.

Муҳиддин Баҳриддинов,

Самарқанд вилояти прокуратураси

бўлим бошлиғи

Матнда хатолик топдингизми? CTRL + F5 тугмасини босиб, бизга юборинг.

Skip to content

Муаллифга хатолик туғрисида хабар бериш керакми

Матндан топилган хатолик: