Home / Жиноят ва жазо / Инспектор жиноятга қўл урди

Инспектор жиноятга қўл урди

Ички ишлар органларининг пробация бўлими суд томонидан ахлоқ тузатиш, муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш, озодликни чеклаш жазосининг ижросини, шартли ҳукм қилинганларни назорат қилиш, шунингдек, бўлимда ҳисобда бўлган маҳкумларни муддатидан олдин озод этишга тақдимнома киритиш ва авф этишни сўраб мурожаат қилган фуқароларнинг ҳужжатларини тўплаш ишларини олиб боради.

Ўтган икки йил мобайнида Беруний туман ИИБ пробация гуруҳи  катта инс­пектори лавозимида ишлаб келган К.Эшниёзов (исм-фамилиялар ўзгартирилган) хизмат мавқеини суиистеъмол қилиб, маҳкум У.Ҳабибовни уч йиллик ахлоқ тузатиш ишлари жазосидан озод этишни ва у давлатга тўлаши лозим бўлган 1 млн. сўм тўловни ўзи давлат ҳисобига ўтказиб беришни ваъда қилади. Шундан сўнг у шу пулни синов муддатини ўтаётган бошқа бир маҳкум орқали фирибгарлик билан олишга уринганида қўлга олинади.

Қизиғи шундаки, бундан кейин шу лавозимга Х.Ҳамидов тайинланади ва у ҳам олдинги ходимнинг жиноятини  такрорлайди.

Хуллас, Х.Ҳамидовнинг ҳузурига туман пробация бўлимида ҳисобда турувчи Б.Рашидов келиб, ўзининг таниши, бошқа туман пробация гуруҳи назоратида ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўтаётган С.Ғойиповани Беруний тумани ИИБ пробация гуруҳига ўтказиш, судга тақдимнома киритиш орқали ахлоқ тузатиш ишлари жазосидан озод қилиб беришни сўрайди. Х.Ҳамидов эса бунинг учун Б.Рашидовдан 300 АҚШ доллари миқдорида пул талаб қилади ва 200 долларни олаётганда ушланади.

Ҳар иккала инспектор қонуний жазосини олди.

Музаффар Атаджанов,

Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси бўлим бошлиғи

Матнда хатолик топдингизми? CTRL + F5 тугмасини босиб, бизга юборинг.

Skip to content

Муаллифга хатолик туғрисида хабар бериш керакми

Матндан топилган хатолик: