Home /   / Имтиёзли кредит банк ходими учунми?

Имтиёзли кредит банк ходими учунми?

Дастур маблағларини ўзлаштирган банкир «Микрокредитбанк» Балиқчи туман филиали пластик карталар билан ишлаш шўъбаси мудири вазифасида ишлаб келган Муродил Охунов (исм-фамилиялар ўзгартирилган)га банк маблағларини ўзлаштиришида фуқароларга кредит маблағларининг имтиёзли шартларда ажратилаётгани қўл келди.

М.Охунов Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ҳар бир оила — тадбиркор» дастурини амалга ошириш тўғрисида»ги Қарори қабул қилинганидан сўнг ўзига бириктирилган ҳудудда фуқаролар ўртасида ушбу ҳужжатнинг мазмун-моҳиятини кенг тарғиб қилиб, аҳолининг турмуш шароитларини яхшилашга ҳисса қўшиши лозим эди. Бироқ у кўпнинг ғамини ейдиганлар тоифасидан эмас экан. Аксинча, дастур доирасида ажратилган кредитларни ўзлаштириш ҳаракатига тушди. Муродил шу мақсадда ўзига таниш бўлган таъминотчи корхона билан тил бириктиради.

Ишга киришган банкир «уйдаги гап кўчага чиқмаслиги» учун кредитларни яқин қариндошларининг номига олади. Яъни у онасининг номига 23 миллион 700 минг сўм, опаси К.Орипова номига 24 миллион 500 минг сўм ва холаси Д.Жамолова номига 24 миллион 750 минг сўм кредит маблағлари ажратилишига эришиб, жами 72 миллион 950 минг сўм маблағни гўёки тикув дастгоҳлари сотиб олиш учун келишилган корхона ҳисоб рақамига ўтказади. Пул кўчириш «операцияси»ни сохта ҳужжатлар билан расмийлаштиради ва 62 миллион 737 минг сўмни нақдлаштириб олиб, имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилади.

Шу билан чўнтаги қаппайган банк ходимининг «уйдаги гапи» ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларига маълум бўлиб қолди. Дастур доирасида фуқароларга ажратилган кредит маблағларининг мақсадли сарфланиши ҳолати юзасидан ўрганишларда банк ходимининг имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштиришга қаратилган жиноий хатти-ҳаракатлари фош этилди.

Отабек Азимов,

Департаментнинг Андижон вилоят бошқармаси инспектори

Матнда хатолик топдингизми? CTRL + F5 тугмасини босиб, бизга юборинг.

Skip to content

Муаллифга хатолик туғрисида хабар бериш керакми

Матндан топилган хатолик: