Home /   / Ҳимоячиларнинг ҳимояси йўлида

Ҳимоячиларнинг ҳимояси йўлида

Инсон манфаатлари устувор бўлган жамиятда адвокатура тизими ҳам шунга яраша мақомга эга бўлиши керак.

Кейинги йилларда адвокатура институтини ривожлантириш, адвокатларнинг мустақиллигини таъминлаш борасида бир қатор чоралар кўрилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 майдаги “Адвокатура институти самарадорлигини тубдан ошириш ва адвокатларнинг мустақиллигини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони билан адвокатларга бир қатор ҳуқуқлар берилди. Масалан, адвокат сўровига кўра маълумотларни ўз вақтида тақдим этмаган, ёлғон ёки нотўғри маълумот тақдим этган мансабдор шахслар маъмурий жавобгарликка тортилиши белгиланди.

Шунингдек, мазкур фармон билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 1971-модда (Адвокатнинг профессионал фаолиятига тўсқинлик қилиш) билан тўлдирилди.

23 ноябрь куни Сирдарё вилояти прокуратураси ташаббуси билан суд, адлия, ички ишлар бошқармаси, адвокатлар палатаси вакиллари ҳамда адвокатлар иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

Рақамларга эътибор қаратадиган бўлсак, ҳозир вилоятда 31 та адвокатлик бюроси, 15 та фирма, 1 та ҳайъатга бирлашган 98 нафар адвокат фаолият кўрсатмоқда.

Учрашувда адолатни қарор топтиришда адвокатнинг ўрни ҳамда уларнинг фаолиятидаги муаммоларни бартараф қилиш чоралари муҳокама қилинди.

Отабек Кулдашев,

Сирдарё вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари

Матнда хатолик топдингизми? CTRL + F5 тугмасини босиб, бизга юборинг.

Skip to content

Муаллифга хатолик туғрисида хабар бериш керакми

Матндан топилган хатолик: