Home /   / Қидирувдаги автомашиналар

Қидирувдаги автомашиналар

Бюронинг Сергели туман бўлими иш юритувида бўлган Тошкент вилоят иқтисодий судининг 2018 йил 17 майдаги ижро варақасига асосан қарздор «Равон такси» МЧЖдан «Турон банк» Миробод филиали фойдасига жами 338 миллион 875 минг 792 сўм ундириш билан боғлиқ ижро иши юзасидан ундирувни гаровга қўйилган автотранспорт воситаларига қаратиш тўғрисидаги ижро ҳужжати мавжуд эди. 2018 йил 12 ноябрь куни давлат ижрочиси томонидан жамиятга тегишли бўлган автотранспорт воситаларига қидирув эълон қилинди.

Олиб борилган тезкор-қидирув ҳаракатлари давомида «Равон такси» МЧЖга тегишли бўлган 2 та «Нек­сия» русумли автотранспорт воситаси Қарақалпоғис­тон Республикаси Амударё туманида эканлиги аниқланиб, 2018 йил декабрь ойида Бюронинг Сергели туман бўлимига топширилди. Шунингдек, яна битта автомашина Қашқадарё вилояти Китоб туманидан, бош­қаси Самарқанд шаҳридан топилди.

Шунга ўхшаш яна бир ҳолатда Тошкент туманлар­аро иқтисодий судининг 2018 йил 18 июндаги ижро варақасига асосан қарздор «Avto Texmash Jasur» МЧЖдан «Турон банк» Миробод филиали фойдасига жами 1 миллиард 54 миллион 723 минг 515 сўм ундирилиши белгиланганди. Ундирувни гаровга қўйилган автотранспорт воситаларига қаратиш тўғрисидаги ижро ҳужжатига мувофиқ, давлат ижрочиси томонидан қарздор МЧЖга тегишли бўлган автотранспорт воситаларига қидирув эълон қилинди. Қидирув бесамар кетмади. Жамиятга тегишли бўлган «Кобальт» русумли автотранспорт воситаси Фарғона вилоятида, «Нек­сия» русумли автотранспорт воситаси эса Андижон вилоятида эканлиги аниқланиб, 2019 йил март ойида Бюронинг Сергели туман бўлимига  топширилди.

 

Хуршид Очилов,

МИБ Сергели туман бўлими бошлиғи

Матнда хатолик топдингизми? CTRL + F5 тугмасини босиб, бизга юборинг.

Skip to content

Муаллифга хатолик туғрисида хабар бериш керакми

Матндан топилган хатолик: