Home /   / Ховосда ҳавасга арзигулик ишлар

Ховосда ҳавасга арзигулик ишлар

Халқимизда “Сув келтирган элда азиз” деган нақл бор. Авваллари каналлар йиллар давомида қазилган бўлса, бугун бу ишни қудратли техникалар ёрдамида қисқа фурсатда бажаришга эришилмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 13 апрелда Сирдарё вилояти Сайхунобод туманида вилоят фаоллари билан учрашувида аҳоли вакиллари қўшни Тожикистон билан чегарадош Ховос туманидаги “Чамбил”, “Фарҳод” ва “Бобур” сув истеъмолчилари уюшмалари ҳудудида оқова сув таъминотидаги муаммоларни ҳал килиб бериш бўйича мурожаат қилишганди. Узоқ йиллар сувсизликдан қийналган фуқаролар учун бу ўша дамларда ушалмайдиган орзудек эди гўё.

Президентимиз аҳоли мурожаатига дарҳол эътибор қаратди. Мутасадди ташкилотларга аниқ вазифалар белгилаб берилиб, топшириқ ижросини назорат қилиш вилоят прокуратурасига юклатилди.

Халқ ишончи орадан бир йилча вақт ўтиб тўла оқланди. Ховос туманининг юқорида қайд этилган ҳудудига обиҳаёт келди. Сув борган жойда халқнинг ҳаёти фаровонлашади, даромади ошади. Ҳатто иқлим ҳам ўзгаради.

“Нуроний” жамғармасининг Ховос туман бўлими раиси Жумабой Суюнов масала ижобий ҳал қилинганидан сўнг қуйидаги фикрни билдирди: “Ўтган йил баҳор ойларида бошланган канал қурилишида ўндан ортиқ махсус техника ва минг­дан ортиқ ишчи қатнашди. Лойиҳа қиймати 23 миллиард сўмга тенг бўлган иншоот барпо этилиши  билан  секундига 2,2 куб метр сув ўтказиш қувватига эга бўлган насос станцияси ҳам қуриб битказилди. 11 километрлик канал қурилишида  5126 куб метр бетон ишлари бажарилди”.

Шу ўринда Ховос тумани ҳокими Раҳимжон Бобоев ҳам мазкур лойиҳанинг аҳамияти ҳақида гапирар экан, иншоот ишга туширилиши билан туманнинг “Чамбил”, “Фарҳод” ва “Бобур” сув истеъмолчилари уюшмалари ҳудудидаги 4 минг гектар ернинг сув таъминоти яхшиланганини таъкидлади.

Шундай қилиб сирдарёликлар ҳаётидаги воқеа — канал қурилиши фаровонлик йўлидаги яна бир муҳим қадам бўлди.

Сирдарё вилоят прокуратураси жамоатчилик

билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот тармоғи

Матнда хатолик топдингизми? CTRL + F5 тугмасини босиб, бизга юборинг.

Skip to content

Муаллифга хатолик туғрисида хабар бериш керакми

Матндан топилган хатолик: