Home /   / Фуқаролар ишонган идорасига мурожаат қилади

Фуқаролар ишонган идорасига мурожаат қилади

Фуқароларнинг давлат органи ёки муассасаларига ариза, таклиф ёхуд шикоят билан мурожаат қилиш ҳуқуқи конституцияда мустаҳкамланган. Шу билан бирга, ҳар бир мурожаат ортида энг аввало инсон тақдири ётади.

Мана шу ҳақиқатни ҳисобга олган ҳолда Қорақалпоғистон Респуб­ликаси прокуратураси органларида жисмоний ва юридик шахслар мурожаат этишлари учун барча шароитлар яратилган.

Мурожаатлар ҳақида гапирар эканмиз, 2020 йилнинг ўтган олти ойи давомида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган 7063 та мурожаатнинг 4134 таси бевосита прокуратура органларида кўриб чиқилганини таъкидлаш лозим. Уларнинг 776 таси қаноатлантирилди ва 709 кишининг бузилган ҳуқуқлари тикланди.

Шунингдек, 2899 киши қабул қилинди. Сайёр ва оммавий қабулларда эса 690 фуқаронинг мурожаати тинг­ланди.

Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси органларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси орқали келиб тушган мурожаатларнинг 508 таси кўриб чиқилди. 17 таси қаноатлантирилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхонасидан келиб тушган мурожаатлардан 53 таси қаноатлантирилди. Натижада 46 нафар шахснинг бузилган ҳуқуқи тикланди.

Албатта, мурожаатларни кўриб чиқиш натижасида прокурор назорати ҳужжатлари қўлланди. Жумладан, қонунга зид ҳужжатларни бекор қилиш бўйича 26 та протест келтирилиб, қонунбузилишларни бартараф этиш юзасидан 4 та тақдимнома киритилди. Прокурорларнинг тақдимнома ва қарорлари асосида 44 киши интизомий ва маъмурий жавобгарликка тортилди. Судларга 179 млн. 121 минг сўмлик зарарни ундириш бўйича 5 та даъво аризаси киритилди. 67 млн. 108 минг сўмлик зарар ихтиёрий қопланди. Жиддий қонунбузилишлар юзасидан 1 та жиноят иши қўзғатилди.

Бундан ташқари, шахсан респуб­лика прокурори томонидан 13 марта сайёр қабул ўтказилиб, 139 нафар фуқаронинг мурожаати қисқа муддатда ҳал этилиши таъминланди.

Масалан, Шўманай тумани «Кетенлер» ОФЙда яшовчи А.Отамуратова тадбиркорликни ривожлантириш учун бино олишда ёрдам сўради ва ушбу мурожаат қисқа вақт ичида кўриб чиқилиб, унга айтилган ҳудуддан бино ажратиб берилди.

Элликқалъа тумани «Пиллакор» ОФЙда яшовчи А.Аметовнинг ҳам мурожаати тезда ўрганиб чиқилиб, унга тадбиркорликни бошлаши учун 400 млн. сўм кредит берилди.

Бир қарашда оддий кўринган яна бир мисол. Фуқаро С.Сапарниязова прокуратурага мурожаат қилмасдан олдин паспорт олишда қийинчиликларга дуч келган. Шу боис бизга мурожаат қилишга мажбур бўлган. Табиийки, фуқаронинг мурожаати тезда кўриб чиқилди ва унга қонун доирасида фуқаролик паспорти расмийлаштириб берилиши таъминланди.

Рахманберди ЖАЛЕЛОВ,

Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси бўлим бошлиғи

Жубаниш БАЗАРБАЕВ,

Қорақалпоғистон Республикаси прокурорининг катта ёрдамчиси

Матнда хатолик топдингизми? CTRL + F5 тугмасини босиб, бизга юборинг.

Skip to content

Муаллифга хатолик туғрисида хабар бериш керакми

Матндан топилган хатолик: