Home / Департамент фаолиятидан / Фаолият рақамларда акс этганда

Фаолият рақамларда акс этганда

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Бухоро вилояти бошқармаси томонидан 2019 йили солиқ базасини кенгайтириш, солиқ тўлашдан бўйин товлаш, хорижий валютанинг ноқонуний айланмасига, бюджет маблағини талон-торож қилиш, коррупция, хуфиёна иқтисодиётга қарши курашиш, шунингдек, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш борасида қатор ишлар амалга оширилди.

Жумладан, аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, амалдаги қонунларнинг моҳиятини тушунтириш мақсадида тарғибот тадбирларини кучайтиришга эътибор қаратилиб, 5003 та профилактик тадбир ўтказилди. Асосий факт ва рақамларга эътиборингизни қаратмоқчиман.

Давр талабидан келиб чиқиб ҳисобот даврида 4524 нафар фуқаро, шундан 3256 нафари бевосита меҳнат жамоаларида, 1238 нафари маҳаллаларда қабул қилинди.

2019 йил давомида келиб тушган 503 та мурожаатнинг 306 таси ҳал қилинди. 65 таси қаноатлантирилди, 5 таси рад этилди ва 236 таси бўйича ариза муаллифларига тушунтириш берилди.

Мурожаатларнинг 99 таси текшириш материаллари ва жиноят ишларига қўшиб кўрилди. Ҳал қилинган мурожаатлар бўйича 20 нафар шахснинг бузилган ҳуқуқлари тикланиши таъминланди.

Жумладан, фуқаро Рафиқ Турсунов ва бошқалар мурожаат қилиб, бажарилган қурилиш ишлари учун тўлиқ ҳақ олмаётганидан норози бўлиб, пулини ундиришда ёрдам сўраган. Уларнинг мурожаати ўрганилиб, 100 млн. сўмлик иш ҳақи ундириб берилди.

Шунингдек, кредит олиш мақсадида фуқаролардан келиб тушган 47 та мурожаат бўйича департамент ходимларининг ташаббуси билан 34 кишига 612,2 млн. сўм имтиёзли кредит ажратилишига эришилди.

Тадбиркорлик ва кичик бизнесга кенг йўл очилиши, имтиёзлар берилиши нафақат халқ турмушини яхшилашда, балки аҳоли бандлигини таъминлашда ҳам алоҳида ўринга эга. Шу нуқтаи назардан тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш ва ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш мақсадида 21 та жиноят иши қўзғатилди. Масалан, «Микро­кредитбанк»нинг Бухоро вилояти филиали мансабдорлари ва бошқалар «Aziya Olot qurilish» МЧЖнинг 420,3 млн. сўм пулини талон-торож қилгани аниқланиб, жиноят иши қўзғатилди, МЧЖга 420,3 млн. сўмлик зарар ундириб берилди.

Коррупция жиноятларининг олдини олиш борасида ўтган йили 619 та тарғибот тадбири ўтказилган бўлиб, шундан 186 таси маъруза ва суҳбатлар, 433 таси оммавий ахборот воситаларидаги чиқишлардир. Хусусан, радиода 59 марта, телевидениеда 288 марта, матбуотда 22 марта, интернет тармоқларида 64 марта чиқиш қилинди. Аммо шунга қарамасдан ҳали порахўрлик иллатига батамом чек қўйилгани йўқ.

Яширин иқтисодиёт – тараққиёт кушандаси. Унга қарши курашиш муҳим аҳамиятга эга. Шу боис бу борада қонунда тақиқланмаган фаолият билан давлат рўйхатидан ўтмасдан шуғулланаётган шахсларга нисбатан ҳуқуқий таъсир чораларини кўриш билан чегараланмасдан, уларга қонун талаблари тушунтирилмоқда. Солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтказилиб, фаолиятига қонуний тус берилиши натижасида 170 та иш ўрни яратилди.

Департамент органлари зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш натижасида давлат бюджетига 49,5 млрд. сўмдан ортиқ қўшимча солиқ ва мажбурий тўловлар ҳисобланиб, 18,8 млрд. сўмдан ортиқ сумма ундирилди.

210 та жиноят иши қўзғатилиб, 270 та маъмурий ҳуқуқбузарликка доир иш юритилди.

Ҳамкорликда амалга оширилган тадбирларда 104 та ҳуқуқбузарлик, шу жумладан, 13 та коррупция ҳолати аниқланиб, 34 та яширин цех фош этилди.

Департамент органлари қонун устуворлигини таъминлаш, қонунбузарликларнинг олдини олиш, жиноятчиликка қарши курашиш борасидаги фаолиятида шаффофлик, ошкоралик каби демократик тамойилларга амал қилмоқда. Асосий мақсадимиз эса халқни рози қилиш, унинг турмуш фаровонлигини оширишдан иборат.

Содиқ Очилов,

департаментнинг Бухоро вилояти бошқармаси

бошлиғининг ўринбосари

 

Матнда хатолик топдингизми? CTRL + F5 тугмасини босиб, бизга юборинг.

Skip to content

Муаллифга хатолик туғрисида хабар бериш керакми

Матндан топилган хатолик: